Январь ойининг сўнгги кунида Ўзбекистонда 1015 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, деб хабар берди ССВ.

Бир кун аввал ушбу кўрсаткич 1089 тани ташкил қилганди. Кунлик ҳолат 22 январь — энг максимал даража 1478 та ҳолат қайд этилгандан бери пасайиб бормоқда.

2020 йилнинг мартидан бошлаб COVID-19 билан жами 224 мингдан ортиқ киши касалланди.

Тошкентда январнинг сўнгги куни 503 та ҳолат қайд этилди, ундан бир кун аввал эса — 472 та эди.

Фото:ССВ.

Коронавирусдан соғайганлар сони эса 210346 нафаргаетди. COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этганлар сони эса кеча яна 4 нафарга ортиб, умумий 1568 нафарни ташкил қилди.

Пневмония билан касалланиш ҳолатлари эса душанба куни 196 тани (якшанба куни — 203 та) ташкил қилди.