дайжест

Пойтахтдаги саноат корхоналари Тошкент вилоятига кўчирилади

Президент Тошкент вилояти туманлари раҳбарларининг сусткашлигини, бу ерда савдо, ер-сув, транспорт-транзит имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаётганини танқид қилди. Йиғилишда вилоятдаги туман ва шаҳарларнинг «ўсиш нуқталари» белгиланди.


дайжест

«Қизларнинг ўқиб, олий маълумотли бўлиши бутун жамият равнақи учун хизмат қилади» — президент

Президент 8 март байрами муносабати билан хотин-қизларга йўллаган мурожаатида оила бахти, фарзандлар камоли ҳамда бутун жамият равнақи учун аёллар ва қизларнинг таълим-тарбия олиши, касб-ҳунар эгаллаши муҳимлигини таъкидлади.


дайжест

Ўзбекистонда таровеҳ намози ўқиладиган вақтлар эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 10 март, якшанба куни таровеҳ намозининг ҳудудларда ўқиладиган вақтларини эълон қилди.


дайжест

Бугундан барча «метан заправка»лар очилади — Энергетика вазирлиги

Бугун, 7 мартдан мамлакатдаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари очилади. Энергетика вазирлиги табиий газ босимининг меъёрий схемага қайтганини маълум қилди.


дайжест

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди — Reuters

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги Рамазон ойи олдидан Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни алмашиш бўйича музокаралар тўхтаб қолди, анклавдаги гуманитар вазият эса ёмонлашишда давом этмоқда, деб ёзди Reuters.


дайжест

Нукусда аҳоли норозилигига қарамай, футбол майдончаси ўрнида кўп қаватли уй қурилмоқда

Нукус шаҳрининг «Гулзор» маҳалласида аҳоли норозилигига қарамай, футбол майдончаси ўрнида турар жой биноси қурилиши бошланди. Ўтган йили шаҳар ҳокимлиги ушбу маҳаллани намуна сифатида кўрсатганди.


дайжест

Республикачи Никки Ҳейли АҚШ президентлиги учун курашдан чиқди

Дональд Трампнинг партиядаги ягона рақиби Никки Ҳейли президентлик пойгасини тарк этишини маълум қилди. Аммо у ҳозирда Республикачилар партиясидан президентликка ягона номзод бўлиб қолаётган Трампни қўллаб-қувватламади.


дайжест

Дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради

Ўзбекистонда 7−8 март кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилишда давом этади. Дам олиш кунлари эса ҳаво ўзгариб туради, баъзи ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин.


дайжест

2024 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдорини эълон қилди.


дайжест

Қашқадарёда кетма-кет иккита кучсиз зилзила қайд этилди

Миришкор туманида соат 00:33 ва 00:34 да 4,4 ҳамда 4,6 магнитудали зилзилалар қайд этилди. Уларнинг сезилиш кучи 2−3 бални ташкил этди.


дайжест

Фарғонада Cobalt 5 нафар пиёдани уриб юборди, улардан 2 нафари ҳалок бўлди

Данғара туманида Cobalt ҳайдовчиси йўл четида кетаётган 5 нафар пиёдани уриб юборди. Оқибатда 2 киши воқеа жойида ҳалок бўлди, 3 киши шифохонага ётқизилди.


дайжест

Илзат Касимов инвестициялар вазири ўринбосари этиб тайинланди

Илзат Касимов инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.


дайжест

Ўзбекистоннинг Сингапур ва Австралиядаги элчиси ТИВ бошқарма бошлиғи бўлди

Ўзбекистоннинг Сингапур ва Австралиядаги элчиси Қаҳрамон Шокиров ўз миссиясини якунлади. У ТИВ марказий аппарати бошқарма бошлиғи этиб тайинланди.


дайжест

Тошкентдаги шаҳарлараро қатновчи йўловчи поездлари ягона тарифга ўтади

20 мартдан Тошкентдаги шаҳарлараро қатновчи йўловчи поездлари ягона тарифга ўтказилади. Йўловчилар аввалгидек ҳар бир зона учун алоҳида нархда эмас, зоналарга бўлинмаган ҳолатда тўлов қилади.


дайжест

Ўзбекистон Белиз билан дипломатик муносабат ўрнатди

Ўзбекистон ва Белиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди. Марказий Америкада жойлашган Белиз Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 147-давлат бўлди.


дайжест

11 мартдан Тошкент метросининг янги 2 та бекати йўловчилар учун очилади

Душанбадан Ер усти ҳалқа йўлининг Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) бекатлари йўловчилар учун иш фаолиятини бошлайди. У ерда синов тариқасида (йўловчиларсиз) поездлар ҳаракати қарийб 2 ой олдин бошланганди.


дайжест

16−18 март кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

16−18 март кунлари (шанба, якшанба ва душанба) Ўзбекистонда Наврўз арафасида анъанавий умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади. Бу йилги тадбир «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида ўтказилади.


дайжест

Ўзбекистоннинг БМТдаги янги доимий вакили тайинланди

Элдиёр Тошматов Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили бўлди. Бунгача у Сенат раиси котибияти раҳбари бўлган.


дайжест

Бешта вилоятдаги тез ёрдам хизматларига 70 та Volkswagen Caddy автомобили топширилди

Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қорақалпоғистон, шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Фарғона вилоятларидаги филиалларига 70 та Volkswagen Caddy автомашиналари берилди.


дайжест

«Боқий Бухоро» нега шаҳар марказида қуриляпти? Бухоро вилояти бош архитектори билан интервью

Бухоро марказида «Боқий Бухоро» маданий-этнографик парки лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Уни қуриш учун 32,6 гектар майдонда 29 та объект бузилиши режалаштирилган. Ҳозирда бир қатор бинолар қисман бузиб бўлинган. «Газета.uz» мухбири вилоят бош архитектори Зуҳриддин Муҳиддинов билан суҳбатлашди.


дайжест

Швеция расман НАТОга қўшилди

Расмий равишда НАТОга қўшилган Швеция Шимолий Атлантика альянсининг 32-аъзосига айланди. Ҳарбий блокка қўшилишдан олдин Стокгольм 200 йилдан ортиқ вақт давомида бетарафлик сиёсатига амал қилган.


дайжест

1 апрелдан иссиқлик таъминоти хизматларига ҚҚСнинг ноль ставкаси бекор қилинади. Бу тарифларга қандай таъсир қилади?

Veolia Energy Tashkent 1 апрелдан иссиқлик таъминоти хизматлари (ва бир қатор бошқа коммунал хизматлар) учун ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилинишини эслатиб, бу абонентларнинг аванс тўловларига қандай таъсир қилишини тушунтирди.