Мусулмонлар идораси Фатво марказининг 2024 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.

Закотнинг тиллада нисоби 40 миллион сўм этиб белгиланди. Кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 млн сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида беради.

Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:

  • буғдойдан — 14 минг сўм;
  • арпадан — 20 минг сўм;
  • майиздан — 110 минг сўм;
  • хурмодан — 180 минг сўм.

Фидя миқдори эса фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр ва фидя миқдорини ажратиши мумкин, дейилади хабарда.