Ўзбекистоннинг БМТ ваколатхонаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги янги доимий вакили Элдиёр Тошматов Женевага етиб келди ва ўз вазифасини бажаришга киришди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси котибияти раҳбари лавозимида ишлаган.

У 41 ёшда. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини ва Тошкентдаги Вебстер университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида (ҳозирги Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги) бошлаган. 2008 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлигида ишлаган ва Ўзбекистоннинг Женевадаги доимий ваколатхонасида атташеликдан маслаҳатчигача бўлган йўлни босиб ўтган.

2017−2019 йилларда Ташқи ишлар вазири ёрдамчиси, унинг котибияти бошлиғи, Ташқи ишлар вазирлиги Ташкилий-назорат бошқармаси бошлиғи бўлган. У 2022 йилдан буён Сенат раиси котибиятини бошқариб келаётгае эди.

Элдиёр Тошматов 2023 йил августидан буён Женевада Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги БМТ ҳузуридаги доимий ваколатхонасига раҳбарлик қилиб келаётган Улуғбек Лапасов ўрнини эгаллади.