7 март куни соат 00:33 ва 00:34 да Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида зилзилалар қайд этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.

Биринчисининг магнитудаси 4,4 (чуқурлиги — 11 км, Тошкентдан узоқлиги — 457 км), иккинчиси — 4,6 (10 км, 464 км) магнитудага эга эди.

Биринчи зилзила Қашқадарёда 2−3 балл, Бухоро вилоятида 2 балл, иккинчи зилзила ҳар икки вилоятда 2 балл кўринишида сезилди.