20 мартдан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти шаҳарлараро қатновчи йўловчи поездлари ягона тариф (фақат бир зона)га ўтказилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖнинг расмий саҳифасида хабар берилди.

Унга кўра, йўловчилар аввалгидек ҳар бир зона учун алоҳида нархда эмас, балки йўналишга қараб, зоналарга бўлинмаган ҳолатда тўлов қилади.

Масалан, эндиликда «Тошкент — Бекобод — Тошкент» йўналиши ягона тариф нархи 12 000 сўм, «Тошкент — Хожикент — Тошкент» йўналиши 10 000 сўм.

Нархлар жадвали:

ўзтемирйўловчи, чипта, шаҳарларо поездлар
Шунингдек, электрон тарзда (АТТО) тўлов қилмоқчи бўлган йўловчилар нақд пулда амалга ошириладиган тўловдан фарқли равишда 500 сўмга кам тўлайди.