7 март куни Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қорақалпоғистон, шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Фарғона вилоятлари филиалларига Jizzakh Auto заводида йиғилган 70 та Volkswagen Caddy автомобиллари топширилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўтган йил давомида тез тиббий ёрдам марказига жами 685 дона Volkswagen Caddy автомашиналари топширилган. 2024 йил февраль ойида Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳудудий филиаллари автопарки яна 30 та ана шундай автомашиналар билан тўлдирилган.

Шу билан бирга, март ойига қадар ҳудудларга яна 170 та автомобиль етказиб бериш режалаштирилган.