Ўзбекистон ҳудуди бўйича 7−8 март куни иш ҳафтасининг бошида бошланган ҳаво ҳароратнинг аста-секин кўтарилиши давом этади. Дам олиш кунлари эса ҳаво ўзгариб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.

Ҳаво ҳарорати кечалари +5…+10 даража илиқ, кундуз кунлари 7 мартда +13…+16даража илиқ, 8 мартда 17−20 даража илиқ атрофида бўлади.

Бугун, 7 март куни кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Эртага ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикасида ва куннинг иккинчи ярмида Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

9−11 март кунлари Ўзбекистон бўйича беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат фони анча юқори бўлиши сақланиб туради, кечалари +5…+10 даража илиқ, кундуз кунлари +13…+18 даража илиқ бўлади.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7−12 м/с тезликда эсади, 8−9 мартда баъзи жойларда 15−18 м/с гача кучаяди, 9 мартда баъзида 22−24 м/с гача кучайиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 7−8 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 9−11 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3−8 м/с тезликда эсади, 9 мартда 12−15 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечалари +5…+10 даража, кундуз кунлари +13…+18 даража илиқ бўлади.