»дайжест"

«Қўлингиздан кўп нарса келади, сиздан ўрганишимиз керак». Александр Лукашенко — Шавкат Мирзиёев билан учрашувда

Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёев билан музокаралар чоғида Ўзбекистон «ажойиб суръатларда» ривожланаётганини айтди. У товар айирбошлаш ҳажми етарли эмаслигини билдириб, давлат раҳбарлари ўртасида келишув мавжуд экан, алоқаларни ривожлантиришга чақирди. «Ҳокимиятга ёшлар келади — улар бошқача».


»дайжест"

Афғонистон Ўзбекистон олдидаги электр энергияси бўйича қарзини деярли тўлиқ қоплади

Афғонистон энергетика компанияси Ўзбекистон олдидаги электр энергияси бўйича икки йиллик қарзини тўлиқ қайтарди, деди ташкилот вакили. Ўзбекистон томони қарзнинг катта қисми тўланганини, яна қарийб 1,2 миллион доллар тўланиши кераклигини тасдиқлади.


»дайжест"

1-синф ўқувчилари февралда қўшимча бир ҳафта таътил олади

Ўзбекистонда 1-синф ўқувчиларига февраль ойида қўшимча бир ҳафта таътил берилади. Унинг санасини ҳар бир мактабнинг ўз педагогик кенгаши белгилайди.


»дайжест"

Тошкентдаги собиқ «Пойтахт» бизнес марказида ёнғин бўлди (видео)

Юнусобод туманидаги собиқ «Пойтахт» бизнес марказининг реконструкция ишлари олиб борилаётган биносида ёнғин содир бўлди. Уни 4 та ёнғин-қутқарув экипажи бартараф этди. ФВВ ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқлигини билдирди.


»дайжест"

Валерий Залужний Украина Қуролли кучлари бош қўмондони лавозимини тарк этди

Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига қуруқликдаги қўшинлар бошлиғи Александр Сирский тайинланди. Президент Владимир Зеленский Украина Қуролли кучлари раҳбарияти тўлиқ янгиланишини маълум қилди.


»дайжест"

АҚШ ҳаво сифати стандартларини кучайтирди

АҚШ Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги мамлакатдаги ҳаво сифати стандартларини кучайтирди. PM2,5 нинг рухсат этилган ўртача йиллик концентрацияси 12 мкг/м3 дан 9 мкг/м3 гача камайтирилди. Янгиланган стандарт минглаб бевақт ўлим ва йўқотилган иш кунларининг олдини олишга ёрдам бериши кутилмоқда.


»дайжест"

Дам олиш кунлари ҳаво қуруқ ва жуда илиқ бўлади

Ўзбекистонда 10−11 февраль кунлари қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечаси +3…+8, кундузи +15…+20 даража илиқ бўлади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.


»дайжест"

Alerte Héritage Бухородаги туристик марказ лойиҳаси бўйича навбатдаги баёнот билан чиқди

Сайёҳлик маркази қуриш учун бузилиши кутилаётган Бухоро вилояти ҳокимлиги биноси — меъмор Ричард Блез лойиҳаси бўйича қурилган сўнгги йирик иншоот. Alerte Héritage`га кўра, ҳудуддаги ҳар қайси реконструкция бинони сақлаб қолиш ва «атрофдаги иншоотларга ҳурмат билан ёндашув»ни ўз ичига олиши керак.


»дайжест"

Сенат микроқарзларнинг максимал миқдорини 100 млн сўмгача оширишни назарда тутувчи қонунни маъқуллади

Сенат микроқарзнинг максимал миқдорини 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширишни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Шунингдек, ҳужжат билан қарздорда мажбуриятларини тўлаш учун маблағ етарли бўлмаганда асосий қарзни тўлашга устуворлик берилиши назарда тутилмоқда.


»дайжест"

Ўзбекистонда январда салкам 95 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилди

Январь ойида ҳудудларда 94 млрд 542 млн сўмлик электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Ҳолатлар бўйича мингга яқин маъмурий иш расмийлаштирилди.


»дайжест"

Qatar Airways 2 июндан Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди

Qatar Airways 2 июндан Доҳа — Тошкент — Доҳа йўналишида парвозларни йўлга қўяди. Рейслари ҳафтасига 4 марта — душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади. «Биз учун бу даражадаги йирик авиакомпаниянинг Тошкент аэропортига парвоз қилиши жуда муҳим» дея таъкидлади Uzbekistan Airports.


»дайжест"

Тадбиркорларга ташкил этган иш ўринларига қараб солиқлардан имтиёзлар берилиши режалаштирилмоқда

Сенат тадбиркорларга ташкил этган янги иш ўринларига қараб айрим солиқ имтиёзлари берилишини кўзда тутувчи қонунни маъқуллади. Бунда «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган тадбиркорлар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин.


»дайжест"

2023 йилда ўртача иш ҳақи 17,2 фоизга ошди, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ўсиш секин кечмоқда

Ўзбекистонда 2023 йилда ўртача номинал иш ҳақи 17,2 фоизга ошди — 4,55 млн сўм. Ўсиш суръати 2021−2022 йилларга нисбатан пастроқ бўлди. Пойтахт ва вилоятлар ўртасидаги иш ҳақи фарқи ўсишда давом этмоқда. Энг паст иш ҳақи ҳамон соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида сақланиб қолмоқда.


»дайжест"

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (10−11 февраль)

Саккизта фильм премьераси, кўргазмалар, спектакллар, концертлар, ижодий маҳорат дарслари, болалар учун шоу-дастурлар ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


»дайжест"

Акмал Расулов Тошкент шаҳри Экология бошқармасига раҳбар бўлди

Акмал Расулов Тошкент шаҳри Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Шу пайтга қадар у бошқарма раиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.


»дайжест"

Марказий сайлов комиссияси таркиби ўзгартирилмоқда

Қонунчилик палатаси депутатлари Марказий сайлов комиссиясининг 14 нафар аъзоси ваколатларини тугатиш ва 2 нафар янги аъзони сайлаш бўйича қарорлар қабул қилиб, Сенатга юборди. Амалдаги қонунчиликда МСК парламент палаталари томонидан 9 нафар аъзодан иборат таркибда тузилиши белгиланган.


»дайжест"

Ёнғин назорати органларига тадбиркорларга нисбатан тўғридан-тўғри маъмурий жазо қўллаш ваколати берилмоқда

Давлат ёнғин назорати органларига тадбиркорларга тегишли объектларда ўтказилган текширишлар натижасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан маъмурий жазоларни тўғридан-тўғри қўллаш ваколати берилмоқда. Сенат қонунни мақуллади.


»дайжест"

Сенат Болалар омбудсманига қўшимча мажбурият ва ваколатлар бериш кўзда тутилган қонунни маъқуллади

Сенат маъқуллаган қонунга кўра, Болалар омбудсманига раҳбарлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан дарҳол қабул қилиниш ҳуқуқи берилмоқда. Шунингдек, болаларга тааллуқли масалаларга доир қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари Бола ҳуқуқлари бўйича вакил билан келишилиши мажбурий бўлади.


»дайжест"

Йўлларда болалар хавфсизлигини таъминлашга беҳуда уринишлар давом этмоқда (фото)

Ўзбекистон ҳудудларида йўлларга болаларнинг макетларини ўрнатиш хавфсизликни таъминлашнинг ечими сифатида кўрилишда давом этмоқда. Бу галги ҳолат Тошкент вилоятининг Бўка туманида содир бўлди. Мутахассислар буни нафақат фойдасиз, балки зарарли деб атамоқда. Фото.


»дайжест"

Сенат ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ жазо чораларини кучайтириш бўйича қонунни маъқуллади

Сенат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонунни кўриб чиқиб, маъқуллади. 2023 йилда мамлакатда 10 минг 204 та ёнғин юз бериб, унда 251 фуқаро жабрланган, шундан 79 нафари вафот этган.


»дайжест"

USAID IT соҳасидаги ўзбекистонлик аёлларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашда давом этади

USAID`нинг гендер тенглик ва хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш бўйича бош мувофиқлаштирувчиси Жамила Бижио IT соҳасида ишлаётган ўзбекистонлик аёллар билан учрашди. Унда USAID томонидан молиялаштирилган Tumaris.Tech ва FoundHer лойиҳалари натижалари муҳокама қилинди.


»дайжест"

Қозоғистонда ниқоб режими тикланди

Қозоғистон ҳукумати тиббиёт муассасаларида ниқоб режимини жорий қилди, шунингдек, ундан одамлар гавжум жойларда ҳам фойдаланишни тавсия қилди. Ушбу чора мамлакатда COVID-19, қизамиқ ва бошқа ўткир респиратор вирусли инфекциялар тарқалишини тўхтатиш мақсадида кўрилди.


»дайжест"

Ўтган ой дунё бўйлаб энг иссиқ январь бўлди

2024 йилнинг январи дунё бўйлаб мазкур ой учун рекорд даражада иссиқ кечди. Олимлар, шунингдек, бу январь кетма-кет саккизинчи энг иссиқ ой бўлганини таъкидламоқда — рекорд даражалар 2023 йил июнидан бери қайд этиляпти.


»дайжест"

Фото: Ўзбекистон ва Беларусь президентлари Амирсойда чанғи учди

Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» тоғ дам олиш масканида бўлди. Улар биргаликда чанғи учди. Фото.