Ўзбекистон ва Беларусь президентларининг музокаралари якунида Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко қўшма баёнот қабул қилди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Президентлар ҳузурида қатор муҳим икки томонлама ҳужжат ва битимларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Жумладан:

  • 2024−2025 йилларда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси;
  • Маҳсулотларни сертификатлаштириш электрон тизимларини қўллаш тўғрисида битим;
  • Рақобатни ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Илм-фан ва ишлаб чиқаришда ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Тошкент ва Минск шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим;
  • Энергетика соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
  • Интеллектуал мулк соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
  • Спорт соҳасида ҳамкорлик дастури;
  • Маданият ва санъат соҳасида ҳамкорлик дастури;
  • Мактабгача таълим муассасаларининг педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида ҳамкорлик дастури;
  • Таълим соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харита»си;
  • Агросаноат мажмуида ҳамкорлик бўйича «йўл харита»си;
  • Ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирлар режаси;
  • Туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режаси.

Бундан ташқари, ташриф доирасида 2024 йилда икки давлат ҳудудлари делегацияларининг ўзаро ташрифлари режа-жадвали имзоланди.

Фото

агросаноат, беларусь, туризм, энергетикаагросаноат, беларусь, туризм, энергетикаагросаноат, беларусь, туризм, энергетикаагросаноат, беларусь, туризм, энергетикаагросаноат, беларусь, туризм, энергетикаагросаноат, беларусь, туризм, энергетика