«Кулол ва хурмача» фильмидаги роли билан мухлисларга таниш бўлган актёр ва режиссёр Аброр Турсунов вафот этди, деб хабар берди Маданият вазирлиги ахборот хизмати.

Киноактёр фаолияти давомида «Чинор остидаги дуэль», «Суюнчи», «Абдуллажон», «Ким жинни», «Аёллар салтанати» каби кўплаб фильмларда роль ижро этган.

Фото: «Кулол ва хурмача» фильмидан лавҳаФото: «Кулол ва хурмача» фильмидан лавҳа

2019 йилда Аброр Турсунов «Дарё» нашрига интервью берган. Ўшанда актёр суҳбат давомида сўнгги уч йилда оғир дард билан курашгани ҳақида гапириб берган. Жумладан, инсульт бўлгани, бўйнининг икки томонидан томир олдиргани, булар нотўғри овқатланиш ва сиқилишдан келиб чиққани ҳақида айтганди.