»дайжест"

Жапаров: Депутат Жамғирчиев «Салимбой»дан ««икки дўст»ни йўқ қилишни» сўраган

Қирғизистон раҳбари Садир Жапаровнинг айтишича, «Салимбой» билан учрашиш учун ўзбек-қирғиз чегарасини ноқонуний кесиб ўтган депутат Эмил Жамғирчиев ундан «икки дўстни» йўқ қилишга ёрдам беришни сўраган. Қирғизистон матбуотининг қайд этишича, мамлакатда президент ва МХДҚ раҳбари шундай чақирилади.


»дайжест"

Ҳафта бошида қор ва ёмғир ёғади, чоршанбадан ёғингарчилик тўхташи кутилмоқда

Душанба ва сешанба кунлари ҳаво совиб, ҳудудларда қор ва ёмғир ёғади. Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғли жойларида қор кўчиши хавфи бор. Чоршанбадан иш ҳафтасининг охиригача ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, ҳарорат аста-секин кўтарилиб, кундузи +8…+13 даража илиққача юқорилайди.


»дайжест"

«Тайван — Хитойнинг ажралмас қисми» — Ўзбекистон ТИВ Тайвандаги президентлик сайлови ҳақида

Тайванда ўтган президентлик сайловида ҳукмрон партия номзоди Лай Циндэ ғалаба қозонди. Ўзбекистон ТИВ жараёнга муносабат билдириб, мамлакат «Ягона Хитой» тамойилини қатъий қўллаб-қувватлаши ва Тайван Хитойнинг ажралмас қисми эканини таъкидлади.


»дайжест"

«Пахтакор» ва «Сурхон» клублари хусусийлаштириш арафасида турибди — Диёр Имомхўжаев

ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев «Пахтакор» ва «Сурхон» футбол клублари хусусийлаштириш арафасида эканини айтди. «„Сурхон“ аслида бир йил олдин хусусийлаштирилиши керак эди, лекин клубда бундан аввал ишлаган одамларнинг баъзи хатолари бор, прокуратура буни ўрганмоқда», — деди у.


»дайжест"

Тошкентда метро яқинидаги бир неча дўконларда ёнғин чиқди (фото, видео)

Сергели туманида метронинг «Қипчоқ» ва «Турон» бекатлари яқинидаги бир нечта енгил конструкцияли дўконларда ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмади, деб хабар берди ФВВ. «Тошкент метрополитени» ёнғин метро тизимига таъсир кўрсатмаганини билдирди.


»дайжест"

Жиззахда электр таъминоти корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди

Бахмал туманида электр таъминоти корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди. У ҳамкасби билан носоз жойни аниқлаш мақсадида текширув олиб бораётган бўлган.


»дайжест"

Тошкентдаги яна бир кафеда ёнғин содир бўлди

Душанбага ўтар кечаси Юнусобод туманида жойлашган кафе ёниб кетди. Вафот этганлар ва жабрланганлар йўқ. Икки кун аввал Миробод туманидаги кафелардан бирида ёнғин содир бўлиб, 3 киши жароҳатланган эди.


»дайжест"

Хорижий товарларнинг давлат харидларидаги иштирокига чекловлар кучайтирилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистон ҳукумати хорижий товарларнинг (ҳозирда 520 дан ортиқ товарга тақиқ қўйилган) давлат харидларида иштирок этишига чекловларни кучайтиришни ва маҳаллий компанияларга, жумладан, электротехника ишлаб чиқарувчиларга кўпроқ имтиёзлар беришни режалаштирмоқда.


»дайжест"

Украина ва Британия хавфсизлик битимини имзолади

Буюк Британия G7 давлатларидан биринчи бўлиб Украина билан хавфсизлик бўйича битим тузди. Британиянинг ушбу ҳужжатда келтирилган мажбуриятлари Украина НАТОга қўшилгунча ўз кучида қолади, деди Украина президенти.


»дайжест"

Чироқчи тумани ҳокимига ҳайфсан берилди

2023 йил август ойидан буён Қашқадарёнинг Чироқчи туманига ҳокимлик қилиб келаётган Файзулла Юсуповга нисбатан ҳайфсан жазоси қўлланди. Вилоят ҳокимлиги унинг топшириқлар ижросида назоратни сусайтиргани ва камчиликларга йўл қўйганини билдирди.


»дайжест"

Испаниянинг Santander банки Ўзбекистонда ваколатхонасини очиши мумкин

Испаниядаги Santander банкининг минтақавий менежери Давид Плаза Ўзбекистон банк хизматлари бозорига киришга қизиқиш билдирди. Шунингдек, банк Ўзбекистонга 500 млн доллар миқдорида кредит маблағларини ажратишга тайёрлигини маълум қилди.


»дайжест"

Ўзбекистонда Eltech Industrial технопарки ташкил этилади

Оҳангарондаги технопарк негизида Eltech Industrial технопарки ташкил этилмоқда. Мақсад — «янги турдаги электротехника маҳсулотлари ва уларнинг бутловчи қисмларини ўзлаштириш». Шунингдек, Сурхондарёда 2 гектар қишлоқ хўжалиги ер майдони ошхона ҳаво тортиш қурилмалари ишлаб чиқариш учун ажратилади.


»дайжест"

Еврокомиссия вице-президенти Ўзбекистонга келади

Сешанба куни Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Унинг Шавкат Мирзиёев, бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев ва ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашиши режалаштирилмоқда.


»дайжест"

Сунъий интеллект барча иш ўринларининг 40 фоизига таъсир қилади — ХВЖ

ХВЖ маълумотларига кўра, сунъий интеллект технологиялари алмаштириш ёки ўрнини тўлдириш орқали дунёдаги жами иш жойларининг 40 фоизига таъсир қилади. Ривожланган иқтисодлар сунъий интеллектдан фойда олишда яхшироқ имкониятларга эга, бу эса глобал тенгсизликни ёмонлаштириши мумкин.


»дайжест"

Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги 1 мартдан жорий қилинади

Ўзбекистонда баҳоргача тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги йўлга қўйилиши кўзда тутилмоқда. У электрон шаклда бўлади ва юқори рейтингга эга тадбиркорларга қатор имтиёз ҳамда преференциялардан фойдаланиш имконини беради.