Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсуповга нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Аҳрор Содиқов.

Жазо унга вилоят ҳокими Муротжон Азимов раҳбарлигида ўтказилган ҳокимлик соатида берилган.

Юсупов «топшириқлар ижросини таъминлашда назоратни сусайтириб юборгани, хато ва камчиликларга йўл қўйгани» учун ҳайфсан олгани таъкидланди.

У мазкур лавозимни 2023 йилнинг август ойи бошида эгаллаганди.

Юсупов 1976 йил Қамаши туманида туғилган. 1999 йил Тошкент молия институтини, 2006 йил Банк-молия академиясини тугатган. Тайинловга қадар вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.