Жорий йилда Ўзбекистоннинг турли шаҳарларидан қўшни давлатларга 10 та янги халқаро автобус йўналиши очилиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Булар:
- Самарқанд — Бишкек;
- Бухоро — Бишкек;
- Бухоро — Остона;
- Самарқанд — Туркистон;
- Бухоро — Туркистон;
- Шаҳрисабз — Туркистон;
- Самарқанд — Душанбе;
- Бухоро — Душанбе;
- Тошкент — Уфа;
- Тошкент — Краснодар.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, бугунги кунда жами 32 та миллий ва хорижий ташувчилар томонидан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга 37 та йўналиш бўйича жами 196 та автобуслар қатнови йўлга қўйилган.
Январь-апрель ойлари давомида халқаро автобус йўналишларида 173 минг нафар йўловчи ташилган. Кўрсаткичлар 2023 йил мос даврига нисбатан 15 фоизга ошган.