Ўзбекистоннинг Мадрид шаҳридаги элчихонасида Испаниядаги Santander банкининг минтақавий менежери Давид Плаза билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар берди «Дунё» АА.

Суҳбат чоғида испан томони Ўзбекистон банк хизматлари бозорига кириш ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш масалаларига қизиқиш билдирган.

Шунингдек, мазкур лойиҳаларни молиялаштириш учун Santander банки Ўзбекистонга 500 млн доллар миқдорида кредит маблағларини ажратишга тайёрлигини маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш имконияти Испания банкининг ваколатхонаси очилишини жадаллаштириш омили бўлиши таъкидланган.