Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида фуқароларнинг йирик миқдордаги кредит маблағларини талон-торож қилган масъуллар қўлга олинди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаролар Ш. У. ва А.В. — Тошкент шаҳридаги G-W. ва E.-W. МЧЖлар масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 19 нафар фуқаро номига тижорат банки филиалларидан жами 6,3 млрд сўм автокредит олгани аниқланган.

Улар ушбу кредит ҳисобидан фуқароларга автомашиналарни етказиб бермасдан, кредит маблағларини талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.