Иқтисодиёт

дайжест

Иқтисодий тенгсизликнинг кучайиши Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш суръатини секинлаштирди

Халқаро стандартлар бўйича 2015−2022 йилларда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2 баробар — 17 фоизгача камайди. ЖБга кўра, ўсаётган иқтисодий тенгсизлик камбағалликни қисқартириш темпини секинлаштирди. Энг бой фуқаролар даромади аҳолининг энг камбағал қатламиникига қараганда 5 баробар тезроқ ўсди.


дайжест

ОТБ 2025−2027 йилларда Ўзбекистонда 3,5 млрд долларлик лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон ва ОТБ ўртасида 2025−2027 йилларга мўлжалланган дастурни амалга ошириш бўйича ҳужжат имзоланди. Ҳамкорлик энергетика, транспорт, сув таъминоти, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги сектори ва табиий ресурсларни бошқариш, молия, давлат бошқаруви, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини қамраб олади.


дайжест

Апрелда Тошкентдаги иккиламчи уй-жойлар нархи ўсиши тезлашди — ИТИМ

Апрель ойида Тошкентда иккиламчи уй-жой нархларининг ўсиши тезлашди. Мартда ўртача нарх атиги 0,2 фоизга ошган бўлса, апрелда кўрсаткич мос равишда 1,1 фоизга ошди. Йиллик ҳисобда иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи қарийб 13 фоизга кўтарилди.


дайжест

2024 йилда Ўзбекистонда кўмир қазиб олишни 8 млн тоннага етказиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш ҳажмини 2024 йилда 8 млн тоннага, 2025 йилда эса 10 млн тоннага етказиш режалаштирилмоқда. Кўрсаткич 2016 йилда 4 млн тоннадан кам, 2023 йилда эса 6,5 млн тонна бўлган. Аввалроқ президент кўмир қазиб чиқариш ҳажмини 22 фоизга ошириш бўйича топшириқ берганди.


дайжест

Ўзбекистоннинг 14 та чекка тумани ва 1 та шаҳрида IT-шаҳарчалар ташкил этилади

Ўзбекистоннинг 15 та чекка ҳудудида IT-шаҳарчалар ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, уларда ёшлар IT, хорижий тиллар ва замонавий касбларга бепул ўқитилади. «Шиддат билан ўзгараётган даврда ҳамма соҳага ахборот технологияларини биладиган кадрлар керак», — деди президент.


Жамият

дайжест

Сурхондарёда Tracker юк машинасига урилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Шеробод туманида Tracker ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги юк машинасига урилди. Оқибатда 59 ёшли ҳайдовчи ва 4 нафар йўловчи аёл воқеа жойида вафот этди. Тармоқларда ЙТҲга йўлдаги чуқурлик сабаб бўлгани айтилмоқда.


дайжест

Хоразмда 72 ёшли эркак хотинини болта билан чопиб ўлдирди

Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи эркак хотини билан уни сеҳр-жоду қилганликда айблаб, жанжаллашган. Жанжал вақтида эркак хонада турган болта билан хотинига 17 маротаба зарба берган. Аёл воқеа жойида вафот этган. Суд эркакни 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди.


дайжест

Telegram`да ҳавола юбориш орқали банк карталаридан пул ўғирлаб келган йигит ушланди

Тошкентда фуқаронинг банк картасидан 11,7 млн сўм пул ўғирланди. Аниқланишича, бу жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи 20 ёшли йигит содир этган. У бошқаларга Telegram орқали турли ҳаволалар жўнатиб, уларнинг банк карта маълумотларини қўлга киритган ва пул ечиш билан шуғулланиб келган.


дайжест

Қирғизистондаги зилзила кучи Наманганда ҳам сезилди

13 май соат 11:44 да Қирғизистонда магнитудаси 3,9 га тенг бўлган зилзила юз берди. Ер силкиниши кучи Наманган вилоятининг Янгиқўрғон ва Косонсой туманларида ҳам сезилди.


дайжест

Ҳафта ўрталарида ҳаво 33−36 даражагача исийди

Ўзбекистонда ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво ҳарорати кўтарилиб, 33−36 даражагача, жанубий ва чўл ҳудудалардаги айрим жойларда 38 даражагача иссиқ бўлади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат 25−30 даражагача пасаяди.


дайжест

Jurabek Laboratories «Док-1 Макс»дан жабрланганларга 75,6 млрд сўм миқдорида маънавий зарарни қоплаб бериш таклифи билан чиқди

Jurabek Laboratories «Док-1 Макс»дан жабрланганларга 75 млрд сўмдан ортиқ маблағни 3 йил ичида тўлаб беришга тайёрлигини билдирди. Бунинг эвазига Фармацевтика тармоқларини ривожлантириш агентлиги собиқ раҳбари Сардор Кариевни озодликка чиқаришни сўрамоқда.


дайжест

Тошкентда BYD Han ҳайдовчиси қасддан уриб юборган ЙПХ инспекторининг оёқлари синди

Чилонзор туманида BYD Han автомашинасини гувоҳномасиз бошқарган 22 ёшли ҳайдовчи ЙПХ инспекторини қасддан уриб юборди. Ходим иккала сон суяги синиши ташхиси билан касалхонага ётқизилди.


дайжест

2024 йилнинг илк 3 ойида Ўзбекистонга 1,5 млн сайёҳ келди

Январь-март ойларида Ўзбекистонга 1 млн 519,3 минг нафар сайёҳ ташриф буюрди, бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 2,1 фоизга юқори. Келувчиларнинг энг кўпи Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон фуқароларидир.


дайжест

Ўзбекистонда меҳнат қонунчилигини бузган 2700 га яқин амалдор жазоланди

Йил бошидан буён Давлат меҳнат инспекцияси томонидан 13,3 мингдан ортиқ меҳнат қонунчилиги бузилиши ҳолатлари аниқланган. Асосан мактаб ва боғчаларда ҳуқуқбузарликлар сони ортган. Қарийб 2700 нафар мансабдор шахс жаримага тортилган, шундан 166 та иш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.


дайжест

Зомин миллий табиат боғида Zaamin Ultra ультрамарафони бўлади

1−2 июнь кунлари Зомин миллий табиат боғида Zaamin Ultra 2024 халқаро ультрамарафони бўлиб ўтади. Югуриш масофалари 2, 10, 21 ва 50 километрни ташкил қилади.


дайжест

Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга яна мавсумий ишлар учун бориши мумкин бўлади

Ўзбекистон Жанубий Корея ҳукумати билан узоқ музокаралар ўтказиб, ўзбекистонликларни мавсумий ишларга жалб қилиш бўйича келишувга эришди. 2021 йилда Корея кўплаб фуқаролар меҳнат шартномаларини бузгани ва белгиланган муддатда мамлакатни тарк этмагани учун ишга қабул қилишни тўхтатганди.


дайжест

2024 йилда 10 та янги халқаро автобус йўналишини очиш режалаштирилган — Транспорт вазирлиги

Ҳозирда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга 37 та йўналиш бўйича 196 та автобус қатнови йўлга қўйилган ва йил бошидан буён 173 минг йўловчи ташилган. Транспорт вазирлиги йил охиригача яна 10 та янги халқаро автобус йўналиши очилишини маълум қилди.


дайжест

14 майда диний тадбир туфайли вақтинчалик автобус йўналишлари ташкил этилади

14 май куни христианлик динининг ота-оналарни хотирлаш тадбирлари ўтказилиши сабаб Тошкент шаҳридаги 3-сонли қабристон томон 2 та бир кунлик автобус йўналишлари ташкил этилади. Бу учун 8 та MAN автобуслари ажратилади, улар 7:00 дан 18:00 гача ҳаракатланади, йўлкира ҳақи — 5 минг сўм.


Спорт

дайжест

Дзюдочи Шарофиддин Болтабоевнинг «Катта дубулға»даги олтини жамоа учун ягона медаль бўлди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) Остонада ўтган «Катта дубулға» турнирида олтин медалга эга чиқди. У ўз вазни доирасидаги спортчиларнинг дунё рейтингида 18-ўринда бормоқда.


Жаҳон

дайжест

Сергей Шойгу Россия мудофаа вазири лавозимини тарк этди

Сергей Шойгу 2012 йилдан бери ишлаб келаётган мудофаа вазири лавозимидан бўшатилиб, Россия Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинланди. Путин, шунингдек, бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Андрей Белоусовни янги мудофаа вазири этиб тайинлашни таклиф этди.


дайжест

Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг самарадорлиги кескин пасайди — WSJ

Ўтган ойда Украина ҳаво мудофааси кучлари Россия томонидан учирилган ракеталарнинг атиги 30 фоизини уриб туширди, деб ёзди The Wall Street Journal. Кўрсаткич сўнгги ярим йилда 46 фоиз, ундан аввалги мос даврда 73 фоиз бўлган. Нашр мамлакатда Patriot тизими учун ўқ-дорилар тугаётганини қайд этди.


дайжест

Қозоғистон собиқ иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев рафиқасини ўлдирганликда айбдор деб топилиб, 24 йилга қамалди

Қозоғистонда турмуш ўртоғи Салтанат Нукеновани ўлдирганликда айбланган собиқ иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев иши бўйича ҳукм чиқарилди. Суд уни айбдор деб топиб, 24 йилга озодликдан маҳрум қилди. Жараён икки ой давом этди ҳамда мамлакат ичида ва хорижда кенг резонансга сабаб бўлди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!