Дам олиш кунлари ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлади

Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида дам олиш кунлари қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечалари +10…+15, кундузи +23…+28 даража бўлади. Айрим жойларда ёмғир ёғиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Видеорепортаж: Сергелидаги портлашдан зарар кўрганлар бошдан кечирганлари ҳақида

«Газета.uz» Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги омборхонада юз берган портлашдан жабрланганлар билан суҳбатлашди. Гувоҳлар портлаш зарбаси уларни қандай орқага улоқтириб юборганини сўзлаб беришди ва уйидаги вайроналарни кўрсатишди. Портлаш сабаби эса ҳануз номаълумлигича қолмоқда.

Президент Германиядан телефон қилиб турибди. Бош вазир — Сергелидаги портлаш ҳақида

Бош вазир Сергелида содир бўлган портлашнинг эртаси куни ҳам ҳудудга бориб, аҳоли билан мулоқот қилди. У президентнинг ҳолат бўйича бош вазир ва ҳокимга тинимсиз қўнғироқлар қилгани, уларнинг давлат раҳбари эътиборидан четда қолмаслигини айтди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларида 32 та медаль билан 6-ўринда

2023 йилги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик қиличбоз қизлар илк марта олтин медалга эга чиқди. Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда 32 та медаль билан 6-ўринда бормоқда: 7 та олтин, 10 та кумуш, 15 та бронза. Совриндорлар рўйхати.

Бухорода эркак ўзини автобус тагига ташлаб, жонига қасд қилди

Бухорода хоразмлик 23 ёшли эркак ўзини автобус ғилдираклари остига ташлаб, воқеа жойида вафот этди. Марҳум Тошкентда IELTS имтиҳонини топшириб, уйига қайтаётган бўлган.

Uzbekistan Airways Сенатнинг авиакассаларда бюрократик муаммони ҳал қилиш ҳақидаги сўровини рад этди

Сенатор Қутбиддин Бурхонов Uzbekistan Airways кассаларида чипта сотиб олишда фуқаролик паспортининг асл нусхаси талаб қилинишини танқид қилди. Сенат бу муаммони ҳал этиш юзасидан компанияга сўров юборган. Компания «муаммони ҳал қилиш имконсиз» эканини айтиб, сўровни рад этган.

Хусусий секторга қон ва унинг таркибий қисмларини тўплаш ҳамда қайта ишлашга рухсат берилади

Ўзбекистонда донор қони ва унинг таркибий қисмларини хусусий тартибда тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш ва сақлашни амалга оширишга рухсат берилиши кутилмоқда. Тегишли қонунни Сенат маъқуллади.

Тошкентда уй-жой ижарасидан энг кўп даромадни Мирзо Улуғбек туманидаги уйлар келтирмоқда — МҲТИ

МҲТИ Тошкент шаҳрида уй-жой ижарасидан энг кўп даромадни Мирзо Улуғбек туманидаги уйлар келтираётганини маълум қилди. Уйлар нархи эса энг кўп Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманида қимматлаган. Ижарадан даромад ва уйлар нархи баландлиги аҳоли жамғармаларини кўчмас мулкка йўналтиришини рағбатлантиради.

Ўзбекистонда август ойида ЙТҲлар сабаб 300 киши вафот этди

Ўзбекистон ҳудудида сўнгги 8 ойда 5772 та ЙТҲ содир этилган. Унда 5448 нафар киши жароҳатланган, 1415 нафар киши эса вафот этган. Аввалроқ мамлакатда январь-июль ойларида 1115 киши ЙТҲ оқибатида вафот этгани хабар қилинганди.

Швейцария Бош прокуратураси мамлакат федерал жиноят судига Гулнора Каримовага нисбатан айблов хулосасини киритди

Швейцария Бош прокуратураси мамлакат федерал жиноят судига Гулнора Каримова ва унинг шеригига нисбатан айблов хулосасини киритди. Улар жиноий ташкилот фаолиятида иштирок этиш, пул ювиш каби жиноятларда айбланмоқда. Прокуратура 483 млн долларлик активларни мусодара қилиш бўйича ҳам сўров киритган.

Сенат «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

Сенаторлар навбатдаги ялпи мажлисда «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонунни маъқуллади.

2022 йилда табиий ва техноген офатлар туфайли 287 киши вафот этган — ФВВ

ФВВ маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда 131 та табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар содир бўлган. Уларда 287 киши вафот этган бўлса, 300 га яқин фуқаро жароҳатланган. Ҳодисаларнинг асосий қисмини ёнғинлар ташкил этган.

BYD: Портлашда шикастланган автомобиллар утилизация қилинади, етказиб бериш муддати ўзгармайди

Тошкентдаги омборхонада юз берган портлашда шикастланган автомобиллар утилизацияга юборилади, деб хабар берди BYD. Автомобилларни етказиб бериш бўйича барча мажбуриятлар шартномада кўрсатилган муддатларда бажарилади, дея таъкидлади компания.