Тошкентдаги божхона омборида содир бўлган портлашда шикастланган барча BYD автомобиллари утилизация қилишга юборилади, бу хавфсизлик ва атроф-муҳитни сақлаш нуқтаи назаридан муҳим, деди хабар берди Хитой ишлаб чиқарувчи компанияси вакиллиги.

Автомобиллар «портлаш тўлқини ва шиша парчаларидан юзаки зарар кўрган», дея тасдиқлади компания.

«Автомобилларни етказиб бериш бўйича барча мажбуриятлар шартномада кўрсатилган муддатларда бажарилади», — дейилади хабарда.

byd, сергелидаги портлаш

Компания суриштирув давом этар экан, ҳодисага электр транспорт воситаларининг алоқадорлиги ҳақида маълумот тарқатмасликка чақирди ва барча жабрланганлар ҳамда уларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Аввалроқ «Газета.uz» портлаш Inter logistics қўшма корхонасига қарашли Халқаро логистика марказининг (United Cargo Center) очиқ майдонида содир бўлгани ҳақида ёзганди.

Машиналарнинг бир қисми зарб оқибатида ёниб кетган бўлса, баъзиларининг ойналари синган, кузов қисмлари шикастланган.