15 майдан Тошкент шаҳрида жойлашган барча транспорт карталари сотиш шохобчалари фаолияти тўхтатилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

Эндиликда ATTO транспорт карталарини харид қилиш, ҳисобини тўлдириш ва тариф сотиб олиш хизматлари UzPost алоқа бўлимларида (марказий почта бўлимларида) амалга оширилади.

Бундан ташқари, метро бекатларида ҳам транспорт карталарини харид қилиш мумкин.

Шунингдек, республиканинг Самарқанд, Бухоро, Андижон, Хоразм, Наманган, Жиззах, Фаргона вилоятлари ва Қарши, Термиз, Нукус шаҳарлари ҳудудида жойлашган UzPost почта бўлимларида ҳам транспорт картасини сотиб олса бўлади.

Транспорт вазирлиги автобус ва метрода электрон тўловлардан янада қулайроқ фойдаланиш учун АТТО мобил иловасини юклаб олиш ва виртуал картадан фойдаланишни тавсия қилди.