29 сентябрь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бир қатор расмийлар билан яна Сергели туманида портлаш содир бўлган Қурувчилар массивига бориб, фуқароларга давлат раҳбарининг воқеадан хабардорлигини этказди. Президент администрациясига яқин бўлган Telegram-канали унинг аҳоли билан суҳбатлашгани акс этган видеони эълон қилди.

Унда ҳудудда яшовчи фуқаро бош вазирга ҳолат ҳақида айтган ва ёрдам берганлардан миннатдорлигини билдирган. Бош вазир бунга жавобан президентнинг ҳолатдан доимий хабардорлиги ҳақида гапирган.

«[Президент] Германияда бўлиб, кечаси 1 да ҳокимга телефон қилган, менга телефон қилган. Эрталаб 8 да яна телефон қилди менга. Мен айтдим, … одамларнинг ҳаммасини жалб қилдик, кечаси билан ишлашди. Шунинг учун ҳурматли президент сафарда бўлса ҳам сизлар уларнинг эътиборидан четда қолмайсизлар. Хавотир олманглар. Бутун халқимиз президентнинг ҳимояларида, эътиборларида», — деди бош вазир.

Шундан сўнг йиғилганлар дуо ўқиб, ўз ишини давом эттирди.