Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида Damas йўлдан ўтаётган 11 ёшли пиёдани уриб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар қилди.

Қайд этилишича, 2024 йил 31 март куни соат 11:30 атрофида туманнинг Болтали маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-46 автомобиль йўлининг 14-километрида Damas пиёдалар ўтиш жойидан йўлнинг чап томонидан ўнг томонига кесиб ўтаётган вояга етмаган 2013 йилда туғилган фуқарони уриб юбориб ЙТҲ содир этган. Оқибатда вояга етмаган пиёда олган тан жароҳатлари билан РШТЁИМ Самарқанд филиалида стационар тартибда даволанмоқда.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.