Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни Нью-Йоркка амалий ташрифи доирасида Air Products компанияси бошқаруви раиси, президенти ва бош ижрочи директори Сейфи Гасеми билан учрашди.

Учрашувда АҚШ давлат котибининг энергетика масалалари бўйича ўринбосари Жеффри Пайетт ҳам иштирок этди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Air Products компанияси Ўзбекистонда Uzbekistan GTL корхонасида саноат газларини қайта ишлаш, «Навоийазот» негизида синтез-газ, кислород ва азот, суюлтирилган карбонат ангидрид ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Охирги икки йилда мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун мазкур компаниядан 1 миллиард доллардан ортиқ тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинди.

Суҳбатда кўмирни газлаштириш, техник газлар, водород ва аммоний ишлаб чиқариш ҳамда аччиқ газларни утилизация қилиш бўйича лойиҳалар кўриб чиқилди.

Air Products экспертлари карбонсизлаштириш соҳасида зарур норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқишда ҳам қатнашади.

Лойиҳалар портфелидан озиқ-овқат саноатига инновацион ишланмаларни жорий қилиш ўрин олган.

air products, Сейфи Гасеми, шавкат мирзиёев, Жеффри Пайетт

Учрашув якунида Ўзбекистонда Air Products бўйича умумий қиймати 10 миллиард доллардан ортиқ янги инвестиция дастурини амалга ошириш бўйича келишувлар алмашилди.

air products, Сейфи Гасеми, шавкат мирзиёев, Жеффри Пайетт

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Америка ҳамкорлигини кенгайтириш ва мамлакатдаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қўшган ҳиссаси учун Air Products компанияси раҳбари Сейфи Гасеми «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.