АҚШ Ўзбекистонга 141 минг долларлик 2 та портатив рентген ускуналарини тақдим қилди

USAID Ўзбекистонга иккита портатив рентген аппарати совға қилди. Улар силга қарши скрининг хизматлари билан Тошкент вилоятининг чекка ҳудудлари аҳолисини қамраб олиш имконини беради. Бундай қурилмаларни бошқа ҳудудларга ҳам етказиш режалаштирилган.

Жаҳонда силни даволаш самарадорлиги 85 фоизга, Ўзбекистонда эса 91 фоизга етди — ССВ

Жаҳон миқёсида дориларга мослашувчан сил билан касалланган беморларнинг даволаш самарадорлиги 85 фоиз, Ўзбекистонда эса 91 фоизга тенг. ССВнинг маълум қилишича, мамлакатда хавф гуруҳига кирувчи аҳоли орасида касалланиш 2 маротаба, хасталик туфайли ўлим ҳолатлари 6 маротабага камайди.

СЭС хизматига тегишли Lacetti хайдовчиси йўл қоидасини қўпол бузгани учун жаримага тортилди

Пайшанба куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига тегишли Lacetti автомашинаси йўлда машиналарга ҳалақит бериб, ҳуқуқбузарлик содир этгани акс этган видео ижтимоий тармоқда тарқалди. ИИББ ЙҲХБ суриштирув олиб бориб, машина хайдовчисига 3 млн сўм жарима қўллади.

Олтин-валюта захиралари бир ойда қарийб $584 млнга камайди

Октябрь ойи бошида Ўзбекистоннинг расмий захира активлари бир ойда 583,8 млн долларга камайиб, 33,4 млрд долларни ташкил этди. Ялпи халқаро захиралар хажми йил бошидан бери 1,64 млрд долларга ёки 4,7 фоизга камайишни қайд этди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари ўртасида 2023 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди

Икки мамлакат вазирлари ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий-таълим соҳаларидаги ҳамкорликни, шунингдек, минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилди.

Жиззахда тепловоз юк автомобили билан тўқнашди

Шароф Рашидов туманида юк автомобили ва тепловоз иштирокида ЙТҲ содир бўлди, бир киши жароҳатланди.

Ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Энди ахборот технологияларидан фойдаланиб фирибгарлик содир этган шахслар БҲМнинг 300−400 бараваригача жарима тўлаш ёки 5−8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлганлар эса БҲМнинг 20−30 бараваригача жарима тўлайди.

Ўзбекистонда 9 ойда 216 мингта автомобиль ишлаб чиқарилди, уларнинг ҳар учинчиси Cobalt

Ўзбекистонда тўққиз ойда жами 216 380 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. Ушбу даврда энг кўп Cobalt (69 816 дона), Gentra (64 074 дона) ҳамда Damas (52 673 дона) йиғилган.

Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг тўртдан бир қисмини ташкил қиладиган муҳим соҳа — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев аграр соҳа, ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва фермерларнинг молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш борасидаги вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди. «Бунинг замирида халқимиз фаровонлиги, нарх-наво барқарорлиги, қанча иш ўринлари ётибди», — деди президент.

Тошкентда ҳали ишлаб чиқарилмаган Onix машинасини ваъда қилган лизинг компанияси аниқланди

Тошкентда Start cars лизинг компанияси директори ва менежери қўлга олинди. Улар мижозларига Ўзбекистонда ҳали ишлаб чиқарилмаган Chevrolet Onix машинасини 2023 йилнинг январигача етказиб беришни ваъда қилган.

ПМТИ экспертлари «қўнғироқ ҳуқуқи»нинг иқтисодиётга таъсирини ўрганди

«Қўнғироқ ҳуқуқи» ёки унинг непотизм кўринишидаги шакли инсон капиталининг ривожланишига тўсқинлик қилади, дейди ПМТИ мутахассислари. Фаворитизм ва қариндош-уруғчилик эса самаралироқ ходимларнинг мартабаси ошмаслигига ва оқибатда «ақлнинг» мамлакатдан чиқиб кетишига сабаб бўлади.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Ўзбекистонда ҳатто итни севувчилар жамияти бор. Лекин негадир ўзбек тили кўнгилли жамияти йўқ

Давлат тили мартабаси берилганидан сўнг хурсанд бўлиб хотиржамликка берилдик. Кўча номларини ўзбекчалаштириш билан кўп нарсага эришиб бўлмайди. Она тилимизни асл ҳолига келтириш учун ҳали жуда кўп меҳнат қилиш керак. Тоҳир Маликнинг ушбу фикрлари орадан 32 йил ўтсада, ҳануз долзарблигича қолмоқда.

Японияга ўқиш учун қандай кетиш мумкин? Япон университети битирувчиси Наргиза Тўрахонованинг ҳикояси

Хорижий таълим — бу инсон ҳаётидаги ноёб тажриба ва муваффақиятли карьера қуриш имконияти. «Газета.uz»нинг янги «Хорижий диплом» лойиҳаси доирасида биз талабалардан университет танлаш ва грантларни қўлга киритиш ҳамда халқаро таълим тизими ҳақида сўраймиз. Биринчи меҳмон — Япония университети битирувчиси Наргиза Тўрахонова.

Маърифат ва ҳурлик тонги отгунча…

Мирзакалон Исмоилийнинг XX аср бошларида мустабид тузум, маҳаллий бой ва амалдорлар, мутаассиб дин пешволари зулмидан қон қақшаган Туркистон ва унинг ёруғ кунга умид боғлаган толесиз халқига бағишланган «Фарғона тонг отгунча» романи ҳақда «Газета.uz» колумнисти Муқаддамхон Саидрасулова ҳикоя қилади.