Ўзбекистонда январь-сентябрь ойларида жами 216 380 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ишлаб чиқариш ҳажми 77 252 дона ошган, дея хабар бермоқда Статистика қўмитаси.

Енгил автомобиллар орасида Cobalt (69 816 дона), Gentra (64 074 дона) ҳамда Damas (52 673 дона) моделларининг ишлаб чиқариш ҳажмида жуда юқори ўсиш кузатилди. Хусусан, жорий йилнинг 9 ойида қарийб 69 816 дона Cobalt ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ишлаб чиқариш ҳажми 61,2 фоизга ошди.

Шунингдек, январь-сентябрь ойларида жами 64 074 дона Gentra ҳамда 52 673 дона Damas ишлаб чиқарилган бўлиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ишлаб чиқариш ҳажми мос равишда 2,1 баробарга ва 24,2 фоизга ортди.

Бундан ташқари,17 735 дона Nexia-3 (7,6 фоиз), 11 119 дона Spark (61,2 фоиз) ҳамда 540 дона Treker автомобиллари ишлаб чиқарилди.