1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг соф халқаро олтин-валюта захиралари ой давомида 583,8 млн долларга камайиб, 33,4 млрд долларни ташкил этди, дея хабар бермоқда Марказий банк. Жумладан, Ўзбекистон соф халқаро захиралари 2022 йил бошига нисбатан 1,64 млрд. долларга ёки 4,7 фоизга камайди.

Хорижий валютадаги захира активлар ҳажми 541,9 млн долларга қисқариб, 11,5 млрд долларга етди.

Олтин заҳираларининг қиймати эса 24,9 млрд долларгача камайди. Аммо шунга қарамасдан уларнинг физик ҳажми 0,2 млн трой унцияга (5,6 тонна) ошиб, 12,5 млн трой унцияга (тахминан 354,3 тонна) етди.


Ўзбекистон ялпи халқаро захиралари 2022 йил бошидан 1,64 млрд. долларга ёки 4,7 фоизга камайди.

Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1 млрд 799,2 млн доллардан 1 млрд 672,7 млн долларгача пасайишининг таъсири 1,59 млрд долларни ташкил қилди.