Сиёсат

дайжест

«Қамбарота ГЭС-1 Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга» — Абдулла Арипов

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистонда қурилиши кутилаётган Қамбарота ГЭС-1 лойиҳасини «Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга» деб атади. У халқаро молия институтларини ушбу лойиҳада иштирок этишга чақирди.


Иқтисодиёт

дайжест

«Муаммо тадбиркорлар камлигида эмас, мавжуд корхоналар жуда кичиклигида» — Беҳзод Ҳошимов

«Ривожланаётган дунёда ҳукуматлар муаммо тадбиркорлар камлигида деб ўйлайди, лекин муаммо бор корхоналарнинг жуда кичиклигида», — деди Беҳзод Ҳошимов. Иқтисодчига кўра, фирмаларнинг ҳажми ошиши керак, аммо давлат харажатлари орқали тадбиркорларни рағбатлантириш сиёсати бунинг тескарисини қилади.


дайжест

Ўзбекистон, жумладан, Тошкентда қурувчи ташкилотлар уй-жой сотуви шартномаларида қандай нархларни кўрсатмоқда?

Солиқ қўмитаси «Газета.uz» сўровига жавобан қурувчи ташкилотлар янги уй-жойларни сотишда шартномаларда кўрсатадиган нархлар бўйича маълумотлар билан бўлишди. Унга кўра, айрим қурувчилар ҳужжатларда ҳар кв.м учун нархни 1 млн сўмдан кўрсатган. Мақсад солиқ солинадиган базани камайтириш бўлиши мумкин.


дайжест

Ўзбекистон ЕТТБ билан «Асакабанк»ни хусусийлаштириш битимини имзолади

Тошкентда ўтаётган III халқаро инвестиция форумида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) билан «Асакабанк»ни хусусийлаштириш бўйича битим имзоланди. Форумда сўзга чиққан Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторларни банк ва энергетика соҳаларида иштирок этишга таклиф қилди.


дайжест

«Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва инвесторлар ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини ўз зиммасига олади» — президент

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни санаб ўтди: «Инвестициялар тўғрисида»ги қонун қабул қилинади, мамлакатда Халқаро тижорат суди иш бошлайди ва хорижий сармоядорларга ерларни ижарага бериш муддати икки баробар узайтирилади.


дайжест

Ўзбекистонда хорижий сармоядорлар дивидендлар бўйича солиқлардан 3 йил муддатга озод этилади

Ўзбекистонда хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар бўйича солиқлардан 3 йил муддатга озод этилади. Шунингдек, сармоядорлар учун ерларни ижарага бериш муддати 25 йилдан 49 йилгача узайтирилади. Мамлакатда Халқаро тижорат суди иш бошлайди.


дайжест

Ўзбекистон АҚШ ва Британия билан муҳим хомашё соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи

Шавкат Мирзиёев инвесторларга ҳамкорлик имкониятлари ҳақида гапираркан, мамлакатда 30 дан ортиқ ноёб металлар конлари мавжудлигини алоҳида таъкидлади. Президент Ўзбекистон АҚШ ва Буюк Британия билан муҳим хомашё соҳасида ҳамкорлик бўйича келишувлар устида иш олиб бораётганини айтди.


дайжест

Ўзбекистон инвесторларни халқаро лойиҳаларга қўшилишга чақирмоқда

Ўзбекистон президенти хорижий инвесторларни қўшни Қирғизистон ва Тожикистонда гидроэлектр станциялари, шунингдек, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон ва Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон темирйўлларини ҳамкорликда қуриш лойиҳаларига қўшилишга чақирди.


дайжест

ЕТТБ «Асакабанк»ни хусусийлаштиришга тайёрлашда кўмаклашади

Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасида Тошкент инвестиция форумида имзоланган келишувга кўра, томонлар «Асакабанк»ни хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш жараёнида институционал трансформациялар ва корпоратив бошқарув тизимини ислоҳ қилиш бўйича иш олиб боради.


дайжест

ЕТТБ Хоразм вилоятидаги йўлни модернизация қилиш учун 238 млн доллар кредит ажратди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонга «Урганч — Хонқа — Ҳазорасп — Тошсоқа — Амударё — А380 автомобиль йўли»ни реконструкция қилиш ва Амударё устидан кўприк қуриш учун 238 миллион долларгача кредит ажратди. Реконструкциядан сўнг бир қаторли йўл икки қаторли автомобиль йўлига айланади.


Жамият

дайжест

Актёр Машраб Кимсанов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди.


дайжест

Yandex Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари учун махсус IT таълим дастурини ишга туширади

Йил охиригача Yandex Ўзбекистоннинг икки шаҳрида болалар учун дастурлаш мактаблари ва информатика ўқитувчилари учун бепул дастурлаш курсларини очишни режалаштирмоқда.


дайжест

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин бўлди

Энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга my.gov.uz орқали онлайн ариза бериш мумкин. Хизматдан фойдаланиш бепул.


дайжест

«Тошкент Қуръони» реставрация қилинади

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Мусулмонлар идораси кўмагида «Тошкент Қуръони» номи билан машҳур бўлган Усмон мусъҳафини консервация ва реставрация қилиш режалаштирилмоқда. Лойиҳада хорижлик мутахассислар ва реставраторлар иштирок этади.


Спорт

дайжест

«Мақсадимиздан кечмаймиз. Ишонч билан ўйнанглар». Кападзе Индонезияга қарши ўйин олдидан шогирдларига нима деганди?

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийи Тимур Кападзе Осиё кубогида Индонезияга қарши баҳсдан олдин йигитларга концентрацияни йўқотмаслик ва босимларга аҳамият бермасликни тушунтирган. «Мақсадимиздан кечмаймиз», — деди у. Кападзе шогирдлари 3 май куни финалда Япония билан ўйнайди.


дайжест

«Финал учун режамиз бор». Тимур Кападзе — Осиё кубоги финалида Японияга қарши ўйин ҳақида

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийи Тимур Кападзе Японияга қарши финал ҳақида гапириб, жамоаларни «бир-бирига муносиб рақиб» деб атади. Унинг айтишича, ўйин учун тайёрланган режа бор. Кападзе, шунингдек, 3 легионернинг ўйинда қатнашмаслигига ҳам тўхталди.


Жаҳон

дайжест

АҚШ суди Binance асосчисини 4 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди

Сиэтл суди дунёдаги энг йирик криптовалюта биржаси бўлган Binance асосчиси Чанпэн Чжаони тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. У АҚШнинг пул ювишга қарши қонунларини бузганликда айбдор деб топилди.


дайжест

Қирғизистонда ҳайдовчисиз мини юк машинаси 29 болани уриб юборди

Қирғизистондаги тоғли қишлоқда ўтказилган танлов пайти музқаймоқ ортилган мини юк машинаси бир гуруҳ мактаб ўқувчиларини уриб юборди. 29 нафар бола жароҳатланди, етти нафари — реанимацияда. Маълумотларга кўра, фургон ҳайдовчисиз ҳаракатланган ва тормоз тизими ишдан чиққан бўлиши мумкин.


дайжест

АҚШ ва Саудия Арабистони мудофаа пактини тузишга яқин турибди — Bloomberg

Америка Қўшма Штатлари ва Саудия Арабистони Яқин Шарқни ўзгартириши мумкин бўлган мудофаа пактини тузишга яқин турибди, деб ёзмоқда Bloomberg нашри. Битим Ар-Риёдга Американинг илғор қуролларидан фойдаланиш имконини беради ва Исроилга Ғазо урушини тугатиш учун рағбатлар тақдим этади.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!