Toshkent телеканали эфирида Malibu автомашинасининг ЙПХ ходими томонидан тўхталиши акс этган лавҳа узатилди. Унда испектор Аброр Исмоилов ҳайдовчидан ишончнома, тонировкага рухсатномаларни сўраб, протокол ёзмоқчи бўлади.

Лавҳада ЙПХ ходими рациядан келган буйруқга асосан 01 584 AAA рақамли автомашина ҳайдовчисини қўйиб юборганини кўриш мумкин.

— Қандай машинани ушлаб турибсан?

— Malibu.

— Қўйвор бўлди, кўп гапирмасдан. Яхши етиб олинг деб тушунтирвор.

— Тушундим сизни.

Лавҳа сўнггида, инспектор:

«Чиқарасизларми шу жойини?» — дейди репортажни суратга олаётганларга қараб.