Бугун Олмазор тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Олмазор тумани ҳокими лавозимига Азизхон Умархонов номзодини Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши сессиясида тасдиқлаш учун тавсия этди.

Азизхон Умархонов 2000 йилда ИИВ академиясини тамомлаган ва шу йиллар давомида тизимда самарали фаолият юритган.

У 2020 йилдан шу кунга қадар Ички ишлар вазирлиги Жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, Олмазор тумани собиқ ҳокими Абдумажид Муллажонов 51 ёшда вафот этган эди.