Жаҳон

Англия учинчи умуммиллий карантин эълон қилди
5 январ 2021, 11:01

Англия учинчи умуммиллий карантин эълон қилди

Коронавируснинг янги штамми тарқалиши оқибатида Англияда учинчи умуммиллий карантин эълон қилинди. Мактаб ва университетлар масофавий таълимга ўтмоқда. Аҳолига эҳтиёж бўлмаган тақдирда кўчага чиқмаслик тавсия этилди.

Ўзбекистон Тожикистоннинг жанубида коронавирус беморларини тақсимлаш марказини қуради
4 январ 2021, 23:41

Ўзбекистон Тожикистоннинг жанубида коронавирус беморларини тақсимлаш марказини қуради

Тожикистоннинг Хатлон вилоятида Ўзбекистон қураётган тиббий марказ негизида COVID-19 беморларини тақсимлаш учун марказ очилади. Иншоот баҳорда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Туркияда ўзбекистонлик аёл ўзини ўнинчи қаватдан ташлаб юборди
4 январ 2021, 18:27

Туркияда ўзбекистонлик аёл ўзини ўнинчи қаватдан ташлаб юборди

Туркиянинг Измир шаҳрида 28 ёшли ўзбекистонлик аёл 10-қаватдан сакраб, ўз жонига қасд қилди. Унда руҳий муаммолар кузатилгани айтилмоқда.

Дунё бўйлаб COVID-19 юқтирганлар сони 85 миллиондан ошди
4 январ 2021, 15:59

Дунё бўйлаб COVID-19 юқтирганлар сони 85 миллиондан ошди

Дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 85 миллиондан ошди. Ҳозиргача COVID-19 дан тузалганлар сони 47,87 млн дан ортиқ бўлиб, вафот этганлар сони эса 1 млн 843 мингдан кўпроқни ташқил қилмоқда.

Дональд Трамп Жоржия штати расмийларидан сайлов натижаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилди
4 январ 2021, 15:08

Дональд Трамп Жоржия штати расмийларидан сайлов натижаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Жоржия штати ҳукумати вакилларига сайловларнинг натижаларини қайта кўриб чиқишларини талаб қилиб, жиноий жавобгарлик билан қўрқитган ҳолда телефон суҳбати орқали босим ўтказган. ОАВлар ёзиб олинган суҳбатни оммага эълон қилишди.

Нигерда жангарилар қишлоққа ҳужум қилди, юздан ортиқ киши вафот этди
4 январ 2021, 11:11

Нигерда жангарилар қишлоққа ҳужум қилди, юздан ортиқ киши вафот этди

Жангариларнинг Нигердаги иккита қишлоққа ҳужуми натижасида 100 га яқин одам ҳалок бўлди. Ушбу ҳодиса тинч аҳолининг мамлакат тарихида энг катта оммавий қирғини эканлиги айтилмоқда.

ЖССТ Pfizer вакцинасини фавқулодда ишлатишга рухсат берди
1 январ 2021, 14:24

ЖССТ Pfizer вакцинасини фавқулодда ишлатишга рухсат берди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Pfizer вакцинасини коронавирусга қарши фавқулодда ишлатишга рухсат берди. Вакцина ЖССТнинг хавфсизлик ва самарадорлик бўйича талабларига жавоб берган. Бу дунё мамлакатларига вакцинани импорт қилишга ва аҳолига тарқатишга имконият беради

Ямандаги аэропортда кучли портлаш юз берди. Беш киши вафот этди
30 декабр 2020, 16:51

Ямандаги аэропортда кучли портлаш юз берди. Беш киши вафот этди

Яманнинг Аден шахри аэропортига ҳукумат аъзолари етиб келганида кучли портлаш рўй берди. Ҳодиса оқибатида беш киши вафот этди ва 20 га яқин киши яраланди.

Россияда Алексей Навалнийга қарши жиноий иш қўзғатилди
30 декабр 2020, 14:21

Россияда Алексей Навалнийга қарши жиноий иш қўзғатилди

Россия Тергов қўмитаси оппозиция лидери Алексей Навалнийга қарши жиноий иш қўзғади. У хайрия сифатида йиғилган 356 миллион рублни ўзлаштиришда гумон қилинмоқда.

Хорватияда 6,3 балли зилзила қайд этилди, қурбонлар сони 7 нафарга етди
30 декабр 2020, 11:23

Хорватияда 6,3 балли зилзила қайд этилди, қурбонлар сони 7 нафарга етди

Хорватияда эпицентри Петриня шаҳри бўлган 6,3 магнитудали кучли зилзила қайд этилди. Ҳозирга қадар 500 дан ортиқ фуқаро уйсиз қолган, 7 нафари вафот этган.

COVID-19
28 декабр 2020, 18:52

COVID-19

Коронавируснинг янги штамми ҳақида дастлабки маълумотларга кўра, у олдингисидан 70% га кучлироқ дейилмоқда. Ҳозирда ушбу штамм COVID-19'нинг бошқа штаммларини ўрнини эгалламоқда. У ҳозиргача 10га яқин мамлакатларда аниқланди.

Жанубий Корея ва Канадада ҳам коронавируснинг янги штамми аниқланди. Япония чегараларни ёпиб қўйди
28 декабр 2020, 11:50

Жанубий Корея ва Канадада ҳам коронавируснинг янги штамми аниқланди. Япония чегараларни ёпиб қўйди

COVID-19'нинг янги штамми Жанубий Корея ва Канадада ҳам аниқланда ва Буюк Британия билане авиақатновларни тўхтатиб қўйишди. Япония эса янги штамм аниқланганлиги сабаб январь охиригача мамлакат чегараларини ёпиб қўйди. Шунингдек, янги штамм Сингапур, Германия, Франция, Ирландия, Швейцария, Ливан, Швеция ва Испания ҳам аниқланди.

Дунё бўйича COVID-19 билан касалланганлар сони 80 млн дан ошди
26 декабр 2020, 22:58

Дунё бўйича COVID-19 билан касалланганлар сони 80 млн дан ошди

Дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 80 млн дан ошди. COVID-19 дан тузалганлар сони 45,1 млн дан ошган бўлиб, вафот этганлар сони эса 1,75 млн дан кўпроқни ташқил қилмоқда. Энг кўп зарарланганлар АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилия мамлакатларига тўғри келмоқда.

Туркияга киришда янги қоидалар ўрнатилди
26 декабр 2020, 13:03

Туркияга киришда янги қоидалар ўрнатилди

Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги келгуси йилнинг 1 мартига қадар мамлакатга киришда янги қоидалар жорий этди. Хориждан кириб келаётган фуқаролар уч кун ичида олинган салбий ПЗР-тест маълумотномасига эга бўлиши керак. Маълумотномаси бўлмаганлар бир ҳафталик карантинга олинади.

2021 йилда дунёдаги биринчи тўлақонли сунъий юрак сотувга чиқади
24 декабр 2020, 21:05

2021 йилда дунёдаги биринчи тўлақонли сунъий юрак сотувга чиқади

Дунёдаги биринчи тўлақонли сунъий юрак 2021 йилнинг иккинчи чорагидан сотувга чиқарилиши мумкин. Франциянинг Carmat компанияси ушбу қурилмани яратиш бўйича ишларни 27 йил олдин бошлаган эди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
24 декабр 2020, 19:11

Жаҳон янгиликлари дайжести

Майа Санду Молдова президенти лавозимига киришгани, Хитойнинг Alibaba Group устидан терговни бошлаши, Трампнинг ҳарбий бюджет лойиҳасига қарши чиққани, Исроилда йилнинг учинчи локдауни жорий этилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Пандемия сабаб журналистларнинг муаммолари жиддийлашди — ЮНЕСКО
24 декабр 2020, 19:08

Пандемия сабаб журналистларнинг муаммолари жиддийлашди — ЮНЕСКО

ЮНЕСКОнинг маълум қилишича, 2020 йилда ўз вазифасини бажариш давомида 59 нафар журналист ўлдирилган. Ташкилот пандемия бошланиши билан журналистларнинг хавфсизлиги борасидаги муаммолар ҳам жиддийлашганини айтмоқда.

COVID-19 дан вафот этган италияликларнинг қариндошлари ҳукуматни судга беришди
24 декабр 2020, 11:25

COVID-19 дан вафот этган италияликларнинг қариндошлари ҳукуматни судга беришди

Италияда COVID-19 асоратларидан вафот этганларнинг қариндошлари коронавирус пандемияси пайтида бепарволиги учун ҳукуматни судга беришди. Улар товон пули сифатида 100 млн евродан кўпроқ пул талаб қилмоқда.

АҚШ Беларусь ҳукуматига қарши чекловлар рўйхатини кенгайтирди
24 декабр 2020, 11:25

АҚШ Беларусь ҳукуматига қарши чекловлар рўйхатини кенгайтирди

АҚШ ўзининг Беларусь ҳукуматига қарши чекловлар рўйхатига Марказий сайлов комиссияси, Беларусь ички ишлар вазири Геннадий Казакевич, КГБ махсус кучлари ва Минск шаҳар мобиль оператив отрядини (ОМОН) ҳам киритди.

Украина ва Перуда ҳам COVID-19 билан касалланганлар сони миллиондан ошди
24 декабр 2020, 11:08

Украина ва Перуда ҳам COVID-19 билан касалланганлар сони миллиондан ошди

Сўнгги маълумотларга кўра, Украина ва Перу мамлакатларида ҳам коронавирус юқтирганлар сони миллиондан ошган. Дунё бўйлаб ҳозиргача 78,6 млн инсон коронавирус билан касалланган бўлиб, энг кўп беморлар АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда қайд этилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг