Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Туркманистон раҳбари Ашхобод шаҳрида «Тошкент» номли истироҳат боғи қурилишини маълум қилди.
Украина МДҲнинг электр ва почта алоқаси соҳасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш тўғрисидаги битимидан чиқди.
Янги зеландиялик ҳарбийларнинг Aфғонистондан олиб чиқилиши, Японияда депутатнинг фавқулодда вазият қоидаларини бузгани учун истеъфога чиқиши, Европанинг аёллар ва ногиронларни Ойга юбориши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Канада ҳукуматининг аҳолидан қурол сотиб олиш дастури, ЖССТнинг SARS-CoV-2 келиб чиқиши бўйича тўрт версияси, Исроилнинг вакциналарни Фаластинга киритмагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотининг (FEТО) нинг икки аъзоси Ўзбекистон ҳудудида қўлга олинди. Улар Ироқ ва Суриядаги террорчи ташкилотларга кўмаклашиб келгани айтилмоқда.
Шотландия ҳукумати Буюк Британия таркибидан чиқиш масаласи бўйича сўнгги етти йил ичида иккинчи бор референдум ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Мустақиллик учун биринчи референдум 2014 йил ўтказилган, унда 55% шотландияликлар Буюк Британия таркибида қолиш тарафдорлари сифатида овоз беришган.
SpaceX Falcon 9 ракетаси ёрдамида 60 та ушбу турдаги спутникларни фазога учирди. Компания Ер юзини интернет билан таъминлайдиган Starlink сунъий йўлдошлари тизимини яратиш мақсадини ўз олдига қўйган.
Навбатдан олдин эмланган Перу ташқи ишлар вазирининг истеъфоси, Қирғизистон президентининг Россияга ташрифи арафасида ўз-ўзини яккалагани, Tesla’нинг Ҳиндистонда завод очаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
ЖССТ мутахассисларига кўра, COVID-19'нинг оғир кўринишини бошдан ўтказган беморлар 3−6 ойгача ўзини ёмон ҳис қилишлари мумкин. Бундай узоқ муддатга чўзилган касалланиш жараёни ҳолсизликка, фикрлаш қобилияти, ҳотиранинг сусайишига олиб келиши мумкинлиги айтилмоқда.
Хитойнинг Вухан шаҳрида коронавируснинг келиб чиқишини аниқлаш учун тадқиқот олиб борган ЖССТ мутахассислари шаҳарда SARS-COV-2'нинг 13 та эҳтимолий турини аниқлашган.
АҚШ Сенати импичмент бўйича мажлисда собиқ президент Дональд Трампни оқлади. Импичмент учун 67 та овоз тўплаш керак бўлган жараёнда 57 нафар сенатор овоз берди.
Хитой ҳукумати коронавируснинг келиб чиқишини аниқлаш учун етиб борган ЖССТ мутахассисларига Вухан шаҳрида 2019 йил декабрда аниқланган илк COVID-19 беморлари ҳақида маълумотларни тақдим этишдан бош тортди.
Россиянинг Европа Иттифоқи билан алоқаларни узишга тайёрлигини маълум қилгани, Facebook’нинг AҚШ ҳукуматига Вашингтондаги тартибсизликлар иштирокчиларини аниқлашда ёрдам бергани, Туркманистонда президент ўғли бош вазирнинг ўринбосари этиб тайинлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Японияда ёлғизлик ва яккаланишга қарши курашни бошқарувчи вазир лавозими жорий этилади. Вазир шу билан бирга, кекса ёшдаги ва камбағал оилалар фарзандларинининг аҳволини кузатиб бориши керак бўлади.
Германияда карантин муддатининг 7 мартгача узайтирилиши, Мьянмада намойишчиларга ўқ узилгани, АҚШда собиқ республикачиларнинг янги партия тузиши мумкинлиги ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Дунё бўйича коронавирусдан тузалганлар сони 60 млн 120 мингдан ошди. Шунингдек, инфекция юқтирганлар сони 107,4 миллиондан, вафот этганлар сони 2,35 миллиондан ошган.
BBC Муҳолифатчи Алексей Навальный суриштуривидаги «Путин саройи» қурилишида иштирок этган ишчилар билан суҳбат қилди. Саройнинг қурилиши шошилинч бўлганлиги ва унда ҳарбийлар, ўзбеклар, руслар қатнашгани айтилмоқда.
Шприц етишмаслиги сабабли миллионлаб японияликларнинг вакцинасиз қолиши мумкинлиги, Туркиянинг икки йил ичида Ойга космик кема юбориши, Бангкокда Мьянма халқини қўллаб-қувватлаш учун намойишлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қирғизистон президент мамлакатда электрон ҳужжатларни ривожлантириш бўйича фармонни қабул қилди. Унга кўра, давлат идоралари қоғоз шаклидаги ҳужжатларни сўрашни тўхтатади. Фуқаролар ҳайдовчилик гувоҳномасисиз ҳаракатланишлари мумкин бўлади.
АҚШ Сенати Америка ҳукуматига қарши исён қўзғатишда айбланаётган собиқ президент Доналд Трампнинг импичмент жараёни конституциясига мувофиқлигини тан олди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг