Япониялик дизайнер Ёшимаса Такакура Токио — 2020 Олимпиадасининг барча иштирокчи мамлакатлари учун кимонолар коллекциясини тақдим этди. Либосларда мамлакатларнинг миллий маданиятини ифодаловчи нақшлар, рамзлар ва диққатга сазовор жойларини кўриш мумкин. Ўзбекистон кимоносида «Регистон» ва Алишер Навоий театри акс этган.
Aфғонистонда БМТ миссиясига ҳужум қилингани, Беларусда намойишлардан сўнг деярли 4,7 минг жиноий иш очилгани, Токио яқинидаги учта префектурада фавқулодда ҳолат режими жорий этилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Исроилда 60 ёшдан ошганларни COVID-19`га қарши Pfizer вакцинасининг учинчи дозаси билан эмлаш ишлари бошланди. Бунинг учун фуқаролар камида беш ой олдин икки дозали курсни тамомлаган бўлиши керак. Ҳозирча Исроил ревакцинацияни бошлаган биринчи мамлакат ҳисобланади.
Туркиядаги ўрмон ёнғинлари, Бразилияда қор ёққани, Малайзия мухолифатининг мамлакат бош вазирини истеъфога чиқишга чақираётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
АҚШ президенти Жо Байден Оқ уйда Беларус муҳолифати етакчиси Светлана Тихановскаяни қабул қилди. Байден АҚШ «Беларус халқини демократия йўлида қўллаб-қувватлашини» таъкидлади.
ЖССТнинг электрон сигаретлар тарқалишини чеклашга чақираётгани, Қозоғистонда LinkedIn’нинг блоклангани, Кобул ва унинг атрофидаги вилоятларнинг электр таъминотисиз қолгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Саудия Арабистони 10 августдан бошлаб хорижлик зиёратчилар учун Умра мавсуми тикланишини эълон қилди. Зиёратчилар коронавирусга қарши Pfizer, Moderna, AstraZeneca ёки J&J вакциналари билан тўлиқ эмланган бўлиши керак.
АҚШ 31 декабрга қадар Ироқдаги ҳарбий операциялардаги иштирокини тўхтатади. Хавфсизлик бўйича муносабатлар ўқув машғулотлари, маслаҳатлашувлар, равзведка маълумотларини олишга ўтказилади. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар Ироқ хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди.
Тунисдаги сиёсий инқироз, Олимпия ўйинлари ўтказилаётган Токиога яқинлашаётган тайфун, Aфғонистондаги олти ойлик жангларда деярли 1,6 минг тинч аҳолининг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Theranos биотехнологик стартапи асосчиси Элизабет Холмс 10 йилдан ортиқроқ вақт давомида оммага арзон, қулай ва юқори сифатли қон таҳлилларини олиш технологиясини тақдим этишни ваъда қилиб келган. Лекин унинг ёлғонлари ва фирибгарлик схемалари фош этилгач, компания қулашни бошлайди. «Газета.uz» ўз вақтида 9 млрд долларга баҳоланган компания тарихи ва Элизабет Холмснинг кирдикорлари қандай фош этилганлиги ҳақидаги мақолани тақдим этади.
Шанба куни Афғонистоннинг 31 та вилоятида комендантлик соати эълон қилинди. ИИВ расмий вакили ушбу қарор «Толибон» ҳаракатини чеклаш мақсадида қабул қилинганини айтмоқда. Ҳозирда 10 дан ортиқ туманларда ҳукумат ҳарбийлари ва толиблар ўртасида фаол тўқнашувлар давом этмоқда.
Aфғонистоннинг 31 та провинциясида комендантлик соати эълон қилингани, Австралия ва Франциядаги норозилик намойишлари, коронавируснинг янги штамми аниқлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Тожик-қирғиз чегарасидаги Исфара шаҳри ҳудудида отишма содир бўлди. Тожик аҳолиси ҳуддудаги «Қуммазор» даволаш масканида ҳашар ўтказмоқчи бўлганларида, ўзаро тўқнашув юзага келган. Бунга сабаб эса «қирғиз томонининг розилигисиз ҳудудни қумлардан тозалашни бошлашган» ни эканлиги айтилмоқда. Ҳар икки томондан отишма 10 дақиқа давом этган.
Беларусда 40 дан ортиқ нодавлат ташкилотларнинг тугатилгани, Токиодаги Олимпия ўйинларига қарши норозилик намойишлари, Афғонистон можароси бўйича сўнгги янгиликлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Июль ойида Тожикистон Афғонистондан 1574 нафар қочқинларни қабул қилди. Кейинчалик улар чартер рейслари билан Кобул ва Мозори-Шарифга қайтарилган. Мамлакат чегарадош ҳудудлардан 100 мингга яқин афғон қочқинларини қабул қилишга тайёр.
2,5 минг нафар Афғонистон фуқаросига АҚШ махсус иммиграцион визаси ажратилгани, Хитойдаги тошқинларда ҳалок бўлганлар сонининг 33 нафарга етгани, Исроилда коронавирусга қарши янги турдаги вакцинанинг ишлаб чиқарилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Тожикистоннинг Хатлон вилоятида афғон қочқинлари учун вақтинчалик сақлаш базасини қуриш режалаштирилмоқда. Вилоят раҳбари Қурбон Ҳакимзода афғонларнинг ўз вақтида фуқаролик уруши жараёнида тожикистонликларни дастаклаганини эсга олди. Июль бошида Ўзбекистон Термиз яқинида ҳам чодирли шаҳарча қурилиши ҳақида хабар қилинган эди, бироқ мамлакат ҳукумати ҳозирча ушбу хабарга изоҳ бермади.
Aфғонистон қуролли кучларининг бир неча ҳудудларни толиблардан қайтариб олгани, Хитой ва Ҳиндистондаги кучли ёмғирлар, Шанхайда дунёдаги энг катта планетарийнинг очилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
The Guardian ва бошқа 16 та нашр журналистларининг биргаликдаги суриштирувда Исроилнинг NSO Group компаниясига тегишли Pegasus жосуслик дастури ҳукуматлар ва махсус хизматлар томонидан бутун дунё бўйлаб, шу жумладан Қозоғистон, Озарбайжон ва Беларус журналистлари, фаоллари ва компания раҳбарлари телефонларига хакерлик ҳужуми учун ишлатилганини аниқлашди.
Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» Қатардаги музокараларда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эриша олишмади, лекин иложи борича тезроқ компромиссга эришишга келишишди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг