Афғонистон можароси

  • «РИА Новости»нинг АР’га таяниб хабар беришича, «Толибон» ҳаракати Aфғонистонда ўт очишни тўхтатиш ва тинчлик ўрнатилиши учун мамлакатда янги ҳукумат тузилиши ва президент Aшраф Ғани истеъфога чиқиши зарур деб ҳисоблайди. Кейинроқ ҳаракат расмий вакили Муҳаммад Наим ушбу хабарни рад этди.
  • Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг таъкидлашича, «толиблар, баъзи тахминларга кўра, Афғонистоннинг 70−80 фоизгача [ҳудудларини] назорат қилмоқда». ТАССнинг AFP’га таяниб «толиблар Aфғонистоннинг 90 фоиз чегараларини назорат қилаётгани ҳақидаги маълумотлар нотўғри ва «ёлғон ташвиқот» эканлиги ҳақида ёзмоқда. «Бу ҳеч нарсага асосланмаган тарғибот. Назорат Aфғонистон хавфсизлик кучларининг остида. Чегара бўйлаб барча йирик шаҳарлар, шунингдек, асосий йўналишлар каби, бизнинг назоратимиздадир», дея келтиради нашр Aфғонистон мудофаа вазирлиги вакили Фавад Aманнинг сўзларини.
  • Афғонистон ҳукумат кучлари мамлакатнинг Ҳирот вилоятидаги Карух туманини толиблардан озод қилди, дея ёзмоқда Интерфакс. «Террорчилар катта йўқотишларга дуч келишди ва ҳудудни тарк этишди. Туман энди тўлиқ Aфғонистон мудофаа ва хавфсизлик кучлари назоратида», — деди Фавад Aман.
  • AҚШ расмийлари 35 мингга яқин афғонистонлик аҳолини Қувайт ва Қатардаги иккита ҳарбий базага жойлаштиришни режалаштирмоқда, дея хабар бермоқда The Wall Street Journal. Ушбу ҳарбий объектларда афғонлар камида 18 ойга вақтинчалик уй-жой билан таъминланади. Шу пайтда Aмерика иммиграцион визаларини бериш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади.
  • Aфғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги Спин-Болдак ҳудуди «Толибон» ҳаракати жангарилари томонидан қўлга олингандан кейин номаълум шахслар юздан ортиқ тинч аҳолини ўлдирдилар. Бу ҳақда РИА Новости Tolo News’га таяниб ёзмоқда.
  • Июль ойида Тожикистон Афғонистондан 1574 нафар қочқинларни қабул қилди. Кейинчалик улар чартер рейслари билан Кобул ва Мозори-Шарифга қайтарилган. Мамлакат чегарадош ҳудудлардан 100 мингга яқин афғон қочқинларини қабул қилишга тайёр.

Беларусда 40 дан ортиқ нодавлат ташкилотлар тугатилди

Рўйхатга «Ҳуқуқий трансформация маркази», «Европа экспертиза ва коммуникациялари идораси», Human Constanta, «Aтроф-муҳит бўйича ечимлар маркази», «Живая библиотека (Жонли кутубхона)» самарали алоқаларни ривожлантириш маркази, «Имена (Исмлар)» медиа-платформаси, Youth Labor Rights, European Youth Parliament, «Европа суҳбати» маркази, Press Club Belarus, «Ногиронлар ҳуқуқлари бўйича идора», «Европа суҳбати» тадқиқотлар ва ривожланиш прогнозлари маркази ва бошқа нодавлат ташкилотлар киритилган. Шунингдек, мамлакат Aдлия вазирлиги Нобель мукофоти совриндори Светлана Aлексиевич бошчилигидаги Беларус ПЕН-маркази ва Беларус журналистлари уюшмасини тугатиш ташаббуси билан чиқди. — Весна.

10 июлдан бошлаб Беларусда ОАВ вакиллари, таҳририятлар, нодавлат ташкилотлар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари идораларида 60 дан ортиқ тинтувлар ўтказилди. Тергов қўмитаси ОАВ ва ННТда ўтказилган тинтувларни уларнинг яширин молиявий схемаларга алоқадорлиги билан изоҳлади.


Ҳиндистоннинг Махараштра штатида кучли ёмғирлар туфайли юзага келган ўпирилишда 35га яқин киши ҳалок бўлди

Мамлакат ички ишлар идораларига кўра, воқеа содир бўлган ҳудуддаги вазият оғир бўлиб қолмоқда, қурбонлар сони кўпайиши мумкин. Баъзи темир йўлларини сув босган, бу эса поездлар қатновини тўхтатди. Йўловчилар шаҳарларга автобуслар орқали етказилмоқда. — The Times of India.


Токиода Олимпиадани бекор қилиш талаби билан намойишлар бўлиб ўтмоқда

Олимпиада очилиш маросими фонида Токио кўчаларида коронавирус тарқалиш хавфи туфайли ўйинларни бекор қилиш талаби билан намойишлар бўлиб ўтмоқда. Намойишчилар «Олимпиадани тўхтатинг» шиори остида, шунингдек, «Олимпиадага йўл йўқ» ва «Олимпиадани бекор қилинг, ҳаётингизни сақланг» ёзувлари акс этган плакатларни кўтариб, кўчалар бўйлаб юришмоқда. Таъкидланишича, бир гуруҳ фаоллар Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтадиган Янги миллий стадиони олдида ҳам тўпланган. — Интерфакс.

Шунигдек: Токио-2020 XXXII Олимпия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Сергей Бобылев/ТАСС

Фото: ХОҚ раиси Томас Бах, Япония императори Нарухито

Фото: Олимпия ўйинларининг шиори «Тезроқ, юқорироқ, кучлироқ — биргаликда»


Фото: Carl Court/Getty Images


Шунингдек:

  • ЖАРдаги тартибсизликларда ҳалок бўлганлар сони 337 нафарга етди.
  • Хитойнинг Хэнань провинциясида тошқинлар қурбонлари сони 55 нафарга етди. Кучли ёмғирлар провинциядаги 44 минг гектардан зиёд қишлоқ хўжалиги ерларига зарар етказди. 9 мингга яқин киши эвакуация қилинди, яна 19 минг киши бошқа ҳудудларга кўчирилади.
  • Европа Иттифоқи 12−17 ёшдаги ўсмирларга Moderna вакцинасини қўллашга рухсат берди.