Жаҳон

Жаҳон янгиликлари дайжести
2 июл 2021, 21:36

Жаҳон янгиликлари дайжести

AҚШда федерал даражада ўлим жазосига мораторий жорий этилгани, Париждаги «Шарль-де-Голль» аэропортида иш ташлаш, Бразилия парламентининг аёлларга нисбатан психологик зўравонликни жиноят деб тан олгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

АҚШ Марказий Осиё мамлакатларидан 9000 га яқин афғонларни вақтинча қабул қилишни сўради — Bloomberg
2 июл 2021, 17:44

АҚШ Марказий Осиё мамлакатларидан 9000 га яқин афғонларни вақтинча қабул қилишни сўради — Bloomberg

АҚШ Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистондан АҚШ ҳарбий кучлари билан ишлаган ва ҳозирда «Толибон» қасосидан қўрқаётган 9000 га яқин афғонистонликларни вақтинча қабул қилишни илтимос қилиб мурожаат қилди, деб ёзади Bloomberg.

Пандемия туфайли туризм $4 трлн йўқотиши мумкин — БМТ
2 июл 2021, 11:38

Пандемия туфайли туризм $4 трлн йўқотиши мумкин — БМТ

COVID-19 пандемияси туфайли халқаро туризм тўрт трлн доллар зарар кўриши мумкин. Туризм соҳасининг тикланиши кўп жиҳатдан вакциналардан фойдаланиш имкониятининг мавжудлигига боғлиқ, дея ҳисоблайди БМТ экспертлари.

Жаҳон янгиликлари дайжести
1 июл 2021, 21:49

Жаҳон янгиликлари дайжести

Хитойнинг 100 йиллик мақсадига эришгани, АҚШда 80 га яқин кишининг иссиқлик туфайли вафот этгани, 2020 йилда дунёдаги миллионерларнинг умумий бойлиги 79,6 трлн долларни ташкил этгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Канадада жазирама об-ҳаво туфайли 500 га яқин киши вафот этди
1 июл 2021, 17:00

Канадада жазирама об-ҳаво туфайли 500 га яқин киши вафот этди

Канаданинг Британия Колумбияси провинциясида сўнгги беш кун ичида 500 га яқин ўлим ҳолатлари қайд этилди. Аксарият ҳолларда одамлар аномал иссиқ об-ҳаво туфайли вафот этгани айтилмоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
30 июн 2021, 21:29

Жаҳон янгиликлари дайжести

ЕОИИда иш қидиришнинг ягона тизими жорий этилиши, ЖССТ Хитойни безгакдан ҳоли мамлакат деб эълон қилгани, Канадада рекорд даражадаги иссиқлик қайд этилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
29 июн 2021, 22:07

Жаҳон янгиликлари дайжести

Эстония президентининг БМТда аёллар ва болалар ҳуқуқлари жаҳон ҳимоячиси бўлгани, Покистонда TikTok’нинг блоклангани, Беларуснинг «Шарқий шериклик» ташаббусидаги иштирокини тўхтатаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Қирғизистонда давлат хизматчилари сони 30 фоизга қисқартирилади
29 июн 2021, 15:56

Қирғизистонда давлат хизматчилари сони 30 фоизга қисқартирилади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Давлат аппарати ҳажмини қисқартириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ижро этувчи ҳокимият ва бошқарувнинг давлат органлари тузилмасининг оптималлаштирилиши, такрорланадиган ва кераксиз функцияларнинг йўқ қилиниши, шунингдек, давлат аппаратини сақлаш учун бюджет маблағларининг тежалишига олиб келади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
28 июн 2021, 20:52

Жаҳон янгиликлари дайжести

Бир гуруҳ Афғонистон ҳарбийларининг Тожикистон чегарасидан ўтгани, Швеция бош вазирининг истеъфоси, Ҳиндистоннинг 50 минг нафар ҳарбийни Хитой билан чегара ҳудудига сафарбар қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Москвада мигрантларни коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари бошланди
28 июн 2021, 17:51

Москвада мигрантларни коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари бошланди

Москвада мигрантларни коронавирус инфекциясига қарши вакцинация жараёнлари бошланди. Ҳозирда улар «Спутник Лайт» билан эмланмоқда ва вакцина учун тўлов иш берувчи томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Москвада вакцинацияни тасдиқловчи QR кодисиз кафе ва ресторанларга бориш тақиқланди
28 июн 2021, 11:06

Москвада вакцинацияни тасдиқловчи QR кодисиз кафе ва ресторанларга бориш тақиқланди

Россия пойтахтидаги кафе ва ресторанларга фақат махсус QR-код тақдим этилгандан кейингина ташриф буюриш мумкин. Код коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар, кафега келишдан аввал, ярим йил ичида COVID-19 билан касалланганлар ёки уч кундан кечиктирмай ПЦР тестининг манфий натижасини олганларга берилади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
25 июн 2021, 20:40

Жаҳон янгиликлари дайжести

Чехияда юз берган торнадо оқибатида 200 га яқин кишининг жароҳатлангани, АҚШнинг Aфғонистонда 650 нафарга яқин ҳарбийни қолдираётгани, Европа Иттифоқининг Россияга қарши иқтисодий санкциялар муддатини узайтиргани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев коронавирусга қарши эмланди
25 июн 2021, 18:27 1

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев коронавирусга қарши эмланди

Қозоғистоннинг биринчи президенти, элбоши Нурсултон Назарбоев коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси билан эмланди. У қозоғистонликларни вакцина олишдан қўрқмасликка чақирди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
24 июн 2021, 21:14

Жаҳон янгиликлари дайжести

ЖССТнинг болалар ва ўсмирларни коронавирусга қарши эмлашга рухсат бергани, Қозоғистонда мажбурий эмланишдан бош тортганларнинг жаримага тортилиши, Эфиопияда ҳаво ҳужуми натижасида 80га яқин кишининг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Афғонистон ва Тожикистон чегарасидаги «Шерхон-Бандар» пункти толибон назоратига ўтди
23 июн 2021, 15:16

Афғонистон ва Тожикистон чегарасидаги «Шерхон-Бандар» пункти толибон назоратига ўтди

21 июнь куни толибон Афғонистон ва Тожикистон чегарасидаги «Шерхон-Бандар» назорат ўтказиш пунктини эгаллади, 134 нафар афғон ҳарбийлари қўшни давлат ҳудудига чекинди. Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси мамлакатлар ўртасидаги чегара линиясидаги вазиятни кескин деб баҳоламоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
22 июн 2021, 21:19

Жаҳон янгиликлари дайжести

Aбу Дабида сайёҳларнинг COVID-19'га қарши бепул эмланиши, Венеция ва Будапештнинг «таҳдид остида» бўлган Жаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилиши, Қорабоғдаги Шуша шаҳрига Озарбайжон қўриқхонаси мақомининг берилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Абдулла Арипов Россия бош вазири билан учрашди
22 июн 2021, 18:18

Абдулла Арипов Россия бош вазири билан учрашди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Москвада Россия ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин билан учрашди. Россия бош вазири Ўзбекистоннинг ЕОИИда тўлақонли иштирок этиши иқтисодиёт ўсиши учун қўшимча имкониятлар яратишини таъкидлади. Учрашувда, янги ўқув йилидан Ўзбекистонда Россия олийгоҳларининг яна учта филиали очилиши, Россиядан яна 200 нафар ўқитувчилар Ўзбекистонга юборилиши маълум қилинди.

Грузия ва Туркияда комендантлик соати бекор қилинади
22 июн 2021, 14:17

Грузия ва Туркияда комендантлик соати бекор қилинади

Грузия ва Туркия ҳуқуматлари коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган комендантлик соатини 1 июлдан бошлаб бекор қилмоқда. Бундан ташқари, Грузияда тиббий ниқобларни тақиш мажбурий бўлмайди, Туркияда эса жамоат транспортидан фойдаланишда ёш бўйича чекловлар бекор қилинди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
21 июн 2021, 21:26

Жаҳон янгиликлари дайжести

Европа Иттифоқининг Беларусга қарши тўртинчи санкциялар тўплами, Швеция парламентининг илк бор бош вазирга ишончсизлик вотумини билдиргани, Ғарбий Африкада 2027 йилда умумий пул бирлиги жорий этилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

ХМК Ўзбекистон кимё саноатини модернизация қилишга ёрдамлашади
21 июн 2021, 17:52

ХМК Ўзбекистон кимё саноатини модернизация қилишга ёрдамлашади

Халқаро молия корпорацияси кимё саноатини модернизация қилиш ва ўғитлар ишлаб чиқаришда Ўзбекистонга кўмаклашади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг