Ёшимаса Такакура 2014 йилда The Kimono Prоject`ни бошлаган. У қуёш чиқар мамлакатнинг анъанавий либоси орқали дунёни Япония маданияти билан таништирмоқчи эди.

Ёшимаса Такакура. Фото: inspirationsstudios.com

1964 йилда Японияда ўтказилган Олимпиада ўйинларида миллий кимоно либосини кийган аёллар медалларни тақдим этганидан сўнг, Такакура ҳар бир мамлакатнинг маданиятини акс этувчи кимоноларни яратишга илҳомланган.

2020 йилги Токио Олимпиадасида иштирок этаётган мамлакатларга бағишланган кимоно коллекциясидаги ҳар бир либосда, барча мамлакатларнинг ўз маданияти, тарихи ва табиатини мужассам этган ноёб дизайн ишлаб чиқилган.

«Спорт сингари, санъат олами ҳам чегара билмайди деб ҳисоблайман», — дейди Такакура.

Ҳаммаси бўлиб, тўпламда 213 та кимоно бор.

Ўзбекистон кимоноси


Ўзбекистон учун яратилган кимонода Самарқанддаги «Регистон» ансамбли ва Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрининг тасвири туширилган. Кимоно ўзбекона нақшлар ва Япониянинг миллий рамзи — сакура дарахтининг гуллари билан безатилган. Шунингдек, унда ўзбек миллий матоси — атласни ҳам кўриш мумкин.

Бошқа мамлакатлар

Қозоғистон


Тожикистон

Қирғизистон


Туркманистон


Афғонистон

Саудия Арабистони

Жанубий Корея

Мўғулистон

Кения Республикаси


Миср

Зимбабве

Албания

Англия

Молдова

Литва

Россия Федерацияси

АҚШ


Ливан

Қолган барча кимоноларни The Kimono Prоject`нинг расмий сайтида кўриш мумкин.