Исроил ҳукумати мамлакатда коронавирусга қарши оммавий ревакцинация бошлаганини эълон қилди, дея хабар бермоқда Meduza Reuters маълумотларига таяниб. Таъкидланишича, ҳозирча Исроиль шундай қадам ташлаган илк мамлакат ҳисобланади.

Pfizer/BioNTech вакцинасининг учинчи дозасини камида беш ой олдин икки дозали курсни тамомлаган 60 ёшдан ошган фуқаролар олиши мумкин.

Расмийлар қайта эмлаш зарурлигини мамлакатда дельта штаммининг тарқалиши билан изоҳладилар.

ЖССТ расмий равишда ревакцинацияни учинчи дозаси билан эмлашни тавсия этмаган, чунки «унинг самарадорлиги ва хавфсизлиги тўғрисида етарли тадқиқотлар йўқ». ЖССТ таъкидлашича, касалланиш ҳолатларининг кескин ўсиши ва янги штаммларнинг пайдо бўлишининг олдини олиш учун ривожланган мамлакатлар ортиқча вакциналарни камбағал мамлакатлар билан бўлишиши мумкин.

Исроил йил бошида эмлаш даражаси бўйича дунёдаги барча мамлакатлар орасида етакчилардан бири эди. Апрелга келиб у ерда аҳолининг 60 фоизи эмлангани қайд этилган.

Охирги бир ойда Исроилда дельта штаммининг тарқалиши туфайли касалланиш кўрсаткичлари кескин ошди — ҳозир 10 миллион аҳолига эга мамлакатда кунига икки мингга яқин ҳолат қайд этилмоқда. Июнь ойида ҳар куни бир неча ўнлаб одамлар касаллика чалинди.