1 июнь куни Тошкентда Technovation Girls танловининг бешинчи мавсуми ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу йил дунё бўйлаб танловда 1700 та жамоа ўз лойиҳаларини тақдим этди ва Ўзбекистон энг кўп жамоалар қатнашган ТОП-10 мамлакатлар қаторига кирди. Танловнинг ярим финал босқичида Ўзбекистондан тўртта жамоа иштирок этади.
Curiosity марсоходи Марсдаги булутларнинг расмларини эълон қилди. «Эрта» булутлар деб номланувчи мазкур булутлар таркибий жиҳатдан Қизил сайёра учун одатий булутлардан фарқ қилади ва қуёш ботишида кўплаб ранглар билан порлайди.
«ВКонтакте», Twitter ва WeChat ижтимоий тармоқлари ўзбекистонликларнинг шахсий маълумотларини қонунга зид равишда қайта ишламоқда, дея маълум қилди «Ўзкомназорат». Инспекция ижтимоий тармоқларга эгалик қилаётган Mail.ru Group, Twitter ва Tencent компанияларига «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Қонуннинг 271-моддаси талабларига амал қилиш, яъни серверларини Ўзбекистонга жойлаштириш бўйича кўрсатма берди.
SpaceX бешинчи уринишда, илк бор Starship ракета прототипини муваффақиятли тарзда қўндира олди. Бундан аввал Марс ва Ойга учишга мўлжалланган ушбу турдаги ракета прототипи тўрт маротаба портлаган эди.
Ҳукумат «Ўзбектелеком» нинг халқаро пакетларни алмаштириш марказининг имкониятларини кенгайтириш бўйича лойиҳа параметрларини маъқуллади. Халқаро интернет каналининг қуввати секундига 1800 Гбитга етказилади. Лойиҳа қиймати деярли 26 млн долларни ташкил этади.
Telegram’даги гуруҳлар ва каналларда тўловларни қабул қилиш имконияти мавжуд бўлди. Иловада саккизта ўрнатилган тўлов тизимларидан иккитаси — Ўзбекистондаги PayMе ва CLICK.
Spotify мусиқий стриминг хизмати Ўзбекистонда ҳам фаолият юрита бошлади. Хизматдан ҳам бепул, ҳам пуллик асосда фойдаланиш мумкин.
Овозли мулоқот учун мўлжалланган Clubhouse дастурининг Android учун мўлжалланган версияси ҳам ишлаб чиқилади. Дастурни яратишга Instagram’нинг Android версияси устида ишлаб келаётган Мопева Огундипе жалб қилинган.
Makro AC, CCS ва CHAdeMO ларнинг 30 та қувватлантириш бекатларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Бекатлар нафақат пойтахтда, балки бошқа шаҳарлардаги супермаркетлар олдида ҳам ўрнатилади.
Давлат солиқ қўмитаси вакили жисмоний шахслар ҳам кўп қаватли уйлар олдидаги автотураргоҳ учун солиқ тўлашини маълум қилди. Унинг айтишича, тураргоҳ учун алоҳида кадастр ҳужжати ҳам расмийлаштирилади.
Cўнгги 3 куннинг ўзида Telegram орқали бутун дунё бўйлаб 25 млн фойдаланувчи рўйхатдан ўтди ва фаол фойдаланувчилари сони 500 миллиондан ошди
Дунёдаги биринчи тўлақонли сунъий юрак 2021 йилнинг иккинчи чорагидан сотувга чиқарилиши мумкин. Франциянинг Carmat компанияси ушбу қурилмани яратиш бўйича ишларни 27 йил олдин бошлаган эди.
Telegram’да фаол фойдаланувчилар сони 500 миллионга яқинлашмоқда. Фойдаланувчилар сони билан бирга компания ҳаражатлари ҳам ошаётгани сабаб, Павел Дуров 2021 йилдан бошлаб Telegram’ни тижоратлаштиришини маълум қилди.
Япониялик мутахассислар янги iPhone 12 таннархини 373 долларга баҳолашди. Смартфоннинг энг қиммат қисми OLED матрицаси бўлиб чиқди. Таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, смартфон реклама, изланишлар ва логистика харажатлари туфайли юқори нархга эга бўлади.
Янги қурилаётган Сергели ер усти метро йўналишида тест режимида поезд ҳаракати амалга оширилди. Метронинг йил охиригача тўлиқ фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
Apple ўзининг шахсий Apple Silicon процессорини ўз ичига олган биринчи Mac компьютерларини тақдим этди.
Хитой дунёдаги биринчи олтинчи авлод (6G) алоқа синови учун сунъий йўлдошини учирди. Cунъий йўлдошда экинлар ва ўрмон ёнғинларини кузатиш технологиялари ҳам мавжуд.
Virgin Hyperloop компанияси вакуумли поезд капсуласининг биринчи йўловчи синовларини ўтказди. Туннель орқали ўтиш пайтида янги транспорт тури 48 м/с тезликкача кўтарилди.
Samsung компанияси раҳбари вафот этди, Starlink интернетининг синовлари ва натижалари, AMD компаниясининг янги видеокарталари, Cyberpunk 2077нинг қолдирилиши ва бошқа техно-янгиликлар «Газета.uz» дайжестда.
Ўзбекистонда етакчи инвестиция компаниялари билан ҳамкорликда 2021 йилда 2 та, 2025 йилда 10 та венчур жамғармалари ташкил қилинади. Илмий ташкилотлар раҳбарлари лавозимига устувор равишда илм-фан тизимини бошқариш кўникмасига ва иқтисодий билимга эга бўлган ёш мутахассислар тайинланади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг