Makro электромобиллар бекатларининг Ўзбекистондаги биринчи тармоғини қуради. Бу ҳақда ISN Magazine маълумотларига асосланиб, Spot хабар бермоқда.

Компания ушбу тармоқни ўтган йили электромобиллар учун Тошкентдаги Makro Ecopark автотураргоҳида мультиразъёмли биринчи бекатнинг муваффақиятидан сўнг барпо этишга қарор қилди.

Makro AC, CCS ва CHAdeMO ларнинг 30 та қувватлантириш бекатларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган. Биринчи босқичда 20 та, иккинчисида 10 та бекат етказлиши кутилмоқда. Уларнинг барчаси нафақат Тошкент, балки бошқа шаҳарларда ҳам ушбу тармоқ супермаркетларида жойлашган бўлади.

«Биз мамлакатда электр транспорт воситалари учун қувватлантириш бекатини ўрнатган биринчи чакана савдо корхонаси эканлигимиздан фахрланамиз ва тармоқни кенгайтириш бу навбатдаги мантиқий қадамдир», — деди Makro бош директори Роман Сайфулин.