Clubhouse Android фойдаланувчилари учун дастур устида ишлашни бошлади, дея хабар бермоқда Spot CNBC маълумотларига асосланиб.

Бунинг учун Android дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси Мопева Огундипе жалб этилди. У Instagram’нинг Android версияси устида 2014 йилдан бери ишлаб келмоқда.

«Агар сиз мени танисангиз, эҳтимол фақат IOS учун мўлжалланган дастурлар ҳақидаги фикримни билсангиз керак. Шунинг учун Android версиясини яратиш учун жамоага қўшилганимдан жуда хурсандман», — дея ёзди Огундипе ўз Twitter саҳифасида.

Бундан аввал, Android учун Clubhouse’нинг норасмий дастури ишлаб чиқилган эди.