Япониялик мутахассислар янги iPhone 12 таннархини ҳисоблашди. Фақат смартфон таркибий қисмларини ҳисобга олганда, унинг таннархи 373 долларни ташкил этди.

Смартфоннинг энг қиммат қисмлари:

  • OLED матрицаси — 70 доллар;
  • Apple A14 Bionic чипсети — 40 доллар;
  • Samsung’нинг флеш хотираси — 19 доллар.

iPhone 12 Pro таннархи оддий версиясидан 33 долларга қимматроқ чиқиб, 406 долларни ташкил этди.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, смартфон реклама, изланишлар ва логистика харажатлари туфайли юқори нархга эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 13 октябрь куни Apple компанияси Apple Event онлайн тақдимотини ўтказди. Тақдимотда HomePod mini портатив «ақлли» карнайи, iPhone 12, iPhone 12 mini ва iPhone 12 Pro смартфонлари намойиш этилди.

Смартфон нархлари нархлари қуйидагича белгиланган эди: iPhone 12 mini — 699 доллар; iPhone 12 — 799 доллар; iPhone 12 Pro — 999 доллар; iPhone 12 Pro Max — 1099 доллар.