Virgin Hyperloop компанияси транспортнинг янги тури — вакуумли поезд капсуласи прототипининг биринчи йўловчи синовларини муваффақиятли ўтказди, деб хабар берди РИА Новости.

Капсуланинг биринчи йўловчилари компанияси асосчиларидан бири Жош Гигель ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати бўйича директор Сара Лучиан бўлишди. Синовлар 8 ноябрь, якшанба куни 500 метрли туннель қурилган Невададаги DevLoop синов майдонида бўлиб ўтди.

Синовлар учун икки кишилик махсус ХP-2 капсуласи қурилган эди. Серияли ташувчи транспорт анча каттароқ бўлиши ва 28 кишини сиғдира олиши маълум. Кичрайтирилган прототип ушбу турдаги саёҳатларнинг хавфсизлигини намойиш этишга қаратилган эди, дея маълум қилди Virgin Hyperloop.

Туннель орқали ўтиш пайтида капсула тезлиги 48 м/с гача кўтарилди. Компания вакилининг таъкидлашича, синовлар «астронавтларга ўхшамаслик» учун оддий кийимларни кийишган.

Hyperloop ғояси 2012 йилда муҳандис, тадбиркор ва инвестор Илон Маск томонидан тақдим этилган. Янги транспорт воситаси самолётдан икки баравар тез ва тезюрар поезддан уч-тўрт баравар тезроқ бўлиши кутилмоқда. Hyperloop One дан ташқари Hyperloop Transportation Technologies ҳам ушбу соҳадаги ишланмалар билан шуғулланмоқда.