Январь ойининг илк ҳафтасида Telegram’даги фаол фойдаланувчилар сони 500 миллиондан ошди, дея хабар берди Telegram асосчиси Павел Дуров.

Хабарга кўра, сўнгги 3 куннинг ўзида бутун дунё бўйлаб 25 млн фойдаланувчи рўйхатдан ўтган. Янги фойдаланувчиларнинг 38 фоизи Осиёдан, 27% Европа, 21% Лотин Америкаси ва 8 фоизи Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадан.

Павел Дуровнинг айтишича, Telegram’га ўтган йил кунига 1,5 млн янги фойдаланувчи қўшилган вақтлар ҳам бўлган, лекин бу сафарги рақамлар рекордларни янгиланган.

«Ярим миллиардли аудитория даражасига чиққан Telegram хавфсизликни хоҳлайдиганлар учун қулай жойга айланди. Биз бу масъулиятни тушунамиз. Биз сизни уялтириб қўймаймиз», — деб ёзади Telegram асосчиси.