Тўлов учун ботлар 2017 йилдан бери мавжуд, аммо улар билан фойдаланиш ноқулай бўлган. Мессенжернинг янгиланган версиясида Payments 2.0 орқали тўловларни тўғридан-тўғри қабул қилиш имконияти туфайли ботлар билан ишлаш осонроқ бўлади, дея хабар бермоқда Spot.

Иловада 8 та ўрнатилган тўлов тизими мавжуд — Stripe, Yandex.Money, Sberbank, Tranzzo, PayMe, CLICK, LiqPay, ECOMMPAY. Булардан PayMе ва CLICK Ўзбекистон тўлов тизимларидир.

Тўлов платформаси очиқ ва бепул — комиссия олинмайди ва тўлов маълумотлари сақланмайди. Ҳар бир савдогар Telegram билан қўшимча келишувларсиз Payments API майдончасидан фойдалана олади. Қўшимча маълумот Telegram’нинг расмий блогида келтирилган.

«Payments 2.0»дан фойдаланиш учун Telegram 7.7 (Компьютерлар учун эса Telegram Desktop 2.7.2) ёки ундан юқори версиясини юклаб олиш (янгилаш) керак бўлади.

Синов режими Demo Store каналида ўтказилмоқда.