Швециянинг Spotify мусиқий стриминг хизмати Ўзбекистонда ҳам фаолият юрита бошлади. Бу ҳақдаги маълумотни компания сайтидаги хизмат кўрсатилаётган мамлакатлар рўйхатининг янги таҳририда кўриш мумкин.

Ушбу хизмат iOS ва Android платформалари учун мавжуд. Хизматдан ҳам бепул, ҳам пуллик асосда фойдаланиш мумкин. Бундан аввал ушбу хизматдан фойдаланиш учун VPN хизматидан фойдаланишга, шунингдек, рўйхатдан ўтаётганда бошқа мамлакатни танлашга тўғри келар эди.

Аввалроқ хабар берилганидек, Spotify Ўзбекистон билан бир қаторда яна 84 та янги мамлакатда хизмат кўрсата бошлади.

Spotify, ваъда қилганидек, Ўзбекистонга тўлиқ глобал каталогни тақдим этди. Spotify платформасида 50 миллиондан ортиқ мусиқалар ва 4 миллиардан ортиқ плейлистлар мавжуд.