«Вконтакте», Twitter ва WeChat ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон фуқароларининг шахсига доир маълумотлар «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Қонуннинг 27−1-моддаси талабларига зид равишда ишлов берилмоқда. Бу 2021 йил май ойида ўтказилган мониторинг натижасида аниқланди, дея хабар берди «Ўзкомназорат» инспекцияси матбуот хизмати.

«Вконтакте», «Twitter» ва «WeChat» ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон фуқароларининг шахсига доир маълумотларга қонун талабларига зид равишда ишлов берилаётгани учун Ўзкомназорат томонидан «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Қонуннинг 27−1-моддаси талабларига риоя этилишини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан «Mail.ru Group», «Twitter Inc» ва «Tencent-Inc» компанияларига кўрсатмалар берилди, дейилади хабарда.

Мазкур тартиб 16 апрелдан ўрнатилган, аммо тегишли давлат органларининг ушбу соҳада кўринадиган натижаларга эришмагани депутатларнинг эътирозларига сабаб бўлган эди. Аввалроқ мазкур қоидага амалга қилиниши Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси йиғилишида ўрганилган эди.

«Бу ижтимоий тармоқлар ва интернет компаниялар Ўзбекистон Республикасида қонуний фаолият юритишни исташса, ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шартилигини ёки белгиланган тартибда маъмурий ёхуд жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкинлигини англатади», — дея қайд этилган эди қўмиа баёнотида.