Apple 2020 йилнинг учинчи кузги тақдимотида Apple Silicon процессорига асосланган биринчи Мас компьютерларини тақдим этди. Технологиялар гиганти раҳбари Тим Кук жонли эфирда янги технологияларни намойиш қилди, дея хабар берди РИА Новости.

Apple М1 процессорларини ўзи ичига олган Mac’ни «янги давр» деб атади. Саккиз ядроли чипсет 5 нанометрли технология (A14 Bionic сингари) ёрдамида ишлаб чиқарилган. Компания ушбу платформанинг қувват сарфи аналоглариникидан анча паст бўлишини ваъда қилди. Масалан, MacBook Air 16 соатгача ишлаши мумкин. Mac’ларга қўйиладиган график тезлаштиргич ҳам саккиз ядрога эга. Тақдимотда янги маҳсулотнинг ишлаши рақобатчиларидан анча юқори эканлиги таъкидланди.

Янги платформага эга бўлган илк компьютерлар 13 дюймли MacBook Air ва MacBook Pro ноутбуклари, ҳамда Mac mini неттоплари бўлди.

Rosetta дастури туфайли янги Mac’лар х86 дастурларини ишга тушириши мумкин. Янги Mac’лар билан бирга Big Sur дея ном олган катта Mac OS дастури ҳам чиқди. Унинг асосида мавжуд моделларни янгилаш 12 ноябрдан бошланади.

MacBook Air нинг нархи 999 доллар, Mac mini — 699 доллар, MacBook Pro — 1299 доллардан бошланади деб белгиланди. Компьютерлар келаси ҳафтадан сотувга чиқади.