Хитой дунёдаги биринчи олтинчи авлод (6G) алоқа синови учун сунъий йўлдошини учирди.

«Тайюан космодромидан учирилган қурилма яна 12 сунъий йўлдош билан орбитага юборилди», деб ҳабар бермоқда BBC.

Маълумотларга кўра, экспериментал технология терагерс частотасида синовдан ўтказилади. Бундан ташқари, сунъий йўлдошда экинлар ва ўрмон ёнғинларини кузатиш технологиялари ҳам мавжуд.

Таъкидланишича, телекоммуникация соҳаси ҳамон 6G нинг техник хусусиятлари бўйича бир қарорга келиш қийин ва узоқ вақт олиши боис синовдан ўтаётган технологиянинг стандартга айланишига кафолат йўқ.