Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 230-сонли боғча директорининг ўғли 4 нафар қизчага тегажоғлик қилгани айтилаётганди. Суд унга нисбатан 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Жазо тарбия колонияларида ўталади.
Сингапур институти ва Тошкент божхона бошқармаси олдида «доимий юзага келадиган тирбандликларни ҳисобга олиб», «замонавий» йўл ўтказгич қуриш таклиф этиляпти. «Газета.uz» аввалроқ қуриб бўлинган йўл ўтказгичлар мисолида улар қанча жой эгаллаши ва шаҳар муҳитини ёмонлаштиришини кўрсатиб берганди.
Ҳукумат қарори билан Тошкентнинг Чилонзор туманида РШТЁИМ қаршисидаги уй ва дўконларда «реновация» ўтказиш режалаштирилмоқда. Бунда бир қаватли уйлар ўрнига кўп қаватлилари қурилади. Қатортол кўчасини туризм кўчасига айлантириш, ертўлаларни таъмирлашга кредит ажратиш ҳам таклиф этилмоқда.
«Чилонзор» қозонхонаси фаолиятини тўхтатиши сабаб Чилонзор ва Учтепа туманларининг бир қанча ҳудудларида 12 октябрда иссиқ сув таъминоти ўчирилади.
26 сентябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар Чилонзор ва Учтепа туманларининг айрим маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти тўхтатилади.
Тошкентнинг Чилонзор туманида қуриган 29 туп дарахт кесиб ташланди. 2021 йил баҳорида «ободонлаштириш» доирасида ушбу ҳудуддаги 55 туп дарахт тагига полиэтилен плёнка тўшалиб, керамзит сепилганди. Оқибатда 33 та дарахтда қуриш белгилари аниқланган.
Чилонзордаги мис қувурлари ишлаб чиқариш цехида технологик жараённинг бузилиши оқибатида портлаш ва ёнғин рўй бериб, 1 киши ҳалок бўлгани аниқланди. 16 киши шифохонага олиб кетилган. Дастлаб 6 киши жароҳатлангани хабар қилинганди.
Чилонзор тумани ИИБ биносида 21 ёшли йигит терговдан қочиш мақсадида 4-қаватдаги ҳожатхонадан сакрагани айтилмоқда. У шифохонада вафот этган. Йигит машинасидан гиёҳванд модда топилгани учун қўлга олинганди. Марҳумнинг яқинлари унинг ўлими сабабига шубҳа билдирмоқда.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 230-сонли боғча директори «хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашиб, болалар ҳаётини хавф остига қўйгани учун» ишдан бўшатилганини маълум қилди. Унинг 15 ёшли ўғли 4 нафар қизчага тегажоғлик қилганликда гумонланиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
«Газета.uz» суриштирувидан сўнг Тошкентдаги боғча директорининг 15 ёшли ўғли 4 нафар қизчага тегажоғлик қилгани бўйича жиноят иши очилди. ИИВ тергов давом этаётганини, Бош прокуратура ва Мактабгача таълим агентлиги ҳолат қатъий назоратга олинганини билдирди.
Тошкентнинг Чилонзор туманидаги учта «хрушчёвка» кўп қаватли уйларни иситиш лойиҳаси доирасида базальт плиталари билан қопланмоқда. Мақсад — пойтахт аҳолиси чироқсиз ва иссиқликсиз қолиб кетган қишки инқироз такрорланишига йўл қўймаслик. «Газета.uz» ишларнинг бориши ва одамлар фикри билан танишди.
Чилонзор туманида 3 та автомобиль ойнасини синдириб кетилгани аниқланди. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳолат юзасидан гумондор сифатида 2005 йилда туғилган шахс қўлга олинганини маълум қилди.
Чилонзор тумани «Кўтарма» маҳалласидаги дарахтзор ўрнида турар-жой қурилишига қаршии чиққан профилактика катта инспектори капитан Азимжон Қудабаев туман ҳокимлиги томонидан тақдирланди.
Тадбиркор бузилган мулки ўрнига компенсация сифатида Чилонзордаги кўп қаватли уйлар орасидан ер олган. У бу ерда кўп қаватли турар жой қурмоқчи эди, бироқ аҳоли бунга қарши чиқди. Пойтахт ҳокими тадбиркорга унинг бир фуқаро норози бўлса ҳам, бу жойни ташлаб чиқиб кетиш ҳақидаги ваъдасини эслатди.
Чилонзор туманида 58 туп дарахтни кесиб ташлаб, табиатга қарийб 800 млн сўмлик зарар етказгани учун Dream House Stroy компанияси мансабдорларига нисбатан жиноят иши очилди. Аввалроқ, мазкур ҳодиса Чилонзор прокуратураси рўпарасида, тунги вақтда содир этилгани ҳақида ёзгандик.
Яқинда 100 дан ортиқ дарахт шикастланган Чилонзор кўчасида бир кечанинг ўзидаёқ 58 туп дарахт кесиб ташланди. Ҳар икки воқеа туман прокуратураси яқинида содир этилди. Биринчи ҳолатдан сўнг туман ҳокими ва прокурор ишдан олинди. Туман ҳокимлиги эрталаб кесилган дарахтлар ўрнига 69 туп кўчат экди.
Чилонзор туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариш Жамолиддин Ходжимановга юклатилди. Туман собиқ ҳокими Шавкат Мавлонов Тошкентда 101 туп дарахтга шикаст етказилгани ортидан лавозимидан озод этилган эди.
Экология давлат қўмитаси мутахассислари Чилонзор кўчасини реконструкция қилиш жараёнида 101 туп дарахтга шикаст етказилгани, шундан 9 туп эман дарахти жиддий зарар кўрганини аниқлади. Шунингдек, йўлни реконструкция қилиш бўйича давлат экоэкспертизаси хулосаси ҳам олинмаган.
Пойтахтнинг Чилонзор туманида эр ўзининг турмуш ўртоғи, 7 ёшли фарзанди, қайнонаси ва қайнопасини пичоқлаганликда гумонланмоқда. Ҳозирда беморларнинг ҳолати барқарор.
Пойтахтнинг Чилонзор туманидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида уч нафар ходим бензин паридан заҳарланиб, ҳушини йўқотди. Улар Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг токсикология бўлимига ётқизилган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг