Тошкент шаҳри ҳудудлари газ таъминоти тизимида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида таъмирлаш ва созлаш ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилди.
Шу муносабат билан 26 сентябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар Чилонзор ва Учтепа туманларининг айрим маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти қисман тўхтатилади.
Қисман Чилонзор туманидаги маҳаллаларда:
- «Лутфий», «1-Қатортол», «Нафосат», «Диёр», «Қатортол», Чўпонота, «Боғзор», «Оқтепа», «Кўтарма», «Зарқўрғон», «Фидокор», «Ботирма», «Навбаҳор» , «Катта Навбаҳор», «Қозираобод».
Қисман Учтепа туманидаги маҳаллаларда:
- «Ғузор», «Кўҳна Чўпонота», «Боғистон», шунингдек
- 11,15, 21 ва 25-мавзеларида.
«Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФ ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўради.