«хоразм» тегли мақолалар


Хоразмда биринчи синф ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи ишдан бўшатилиб, жаримага тортилди
13 март 2024, 18:17

Хоразмда биринчи синф ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи ишдан бўшатилиб, жаримага тортилди

Хонқа туманидаги мактабларнинг бирида биринчи синф ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи ишдан олинди ва маъмурий жавобгарлик бўйича жаримага тортилди.

Хоразмда Франциянинг Voltalia компанияси қуёш фотоэлектр станциясини қуради
1 март 2024, 16:25

Хоразмда Франциянинг Voltalia компанияси қуёш фотоэлектр станциясини қуради

Шавкат Мирзиёев ва Франциянинг Voltalia компанияси бош директори Тўпроққалъа туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилишини бошлади. Йилига 254 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади, бу эса вилоятдаги электр энергиясининг 11 фоизини қоплайди.

Хоразм тадбиркорларига қатор имтиёзлар берилади
1 март 2024, 15:42

Хоразм тадбиркорларига қатор имтиёзлар берилади

Хоразмда тадбиркорларга имтиёзлар белгиланмоқда. Хусусан, давлат мулки ва ерини хусусийлаштиришда 5 йилга бўлиб тўлаш имконияти берилади. Саноат бинолари қурилиб, тадбиркорларга топширилади. Сотилган кўчмас мулк учун тўлов 3 ойда амалга оширилганда 25 фоиз чегирма берилади.

Сайёҳларга Хоразмга 1 йил ичида чекловсиз кириш учун «Ўзбекистон — менинг иккинчи уйим» виза тизими жорий қилинади
1 март 2024, 13:03

Сайёҳларга Хоразмга 1 йил ичида чекловсиз кириш учун «Ўзбекистон — менинг иккинчи уйим» виза тизими жорий қилинади

Шавкат Мирзиёев сайёҳлар 1 йил давомида чекловсиз Хоразмга кириши учун «Ўзбекистон — менинг иккинчи уйим» виза тизими жорий қилинишини маълум қилди. Вилоятда туризмни ривожлантиришнинг 3 йиллик дастури қабул қилинади, имтиёзли кредитлар берилади, «Лазги» ва «Авесто» музейлари ташкил қилиниши мумкин.

Хоразмда қиймати 10 млрд доллардан зиёд газ-кимё мажмуаси қурилади — президент
1 март 2024, 12:43

Хоразмда қиймати 10 млрд доллардан зиёд газ-кимё мажмуаси қурилади — президент

Шавкат Мирзиёев Хоразмда қиймати 10 миллиард доллардан зиёд йирик газ-кимё мажмуаси қурилишини маълум қилди. «Бу лойиҳа ишга тушса, 3 мингта иш ўрни яратилади, йилига 2,4 миллион тонна юқори қўшилган қийматли полимерлар ишлаб чиқарилади», — деди президент.

Самарқанд ва Хоразмда трамвай ҳамда троллейбус транспорти ривожлантирилади
19 декабр 2023, 13:21

Самарқанд ва Хоразмда трамвай ҳамда троллейбус транспорти ривожлантирилади

Ҳукуматнинг трамвай ва троллейбус транспортида йўловчиларни ташиш тизими самарадорлигини ошириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Унда ходимларнинг малакасини ошириш, йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштириш ва бошқалар кўзда тутилган.

Хоразмдаги боғчада болаларни таёқ билан уриб, тепиб машғулот ўтган тарбиячилар ишдан олинди
15 декабр 2023, 18:09

Хоразмдаги боғчада болаларни таёқ билан уриб, тепиб машғулот ўтган тарбиячилар ишдан олинди

Тармоқларда Урганчдаги боғчада тарбиячилар болаларни тепиб, таёқ билан урган ҳолда машғулот ўтгани акс этган видео тарқалди. Вилоят Мактабгача таълим бошқармасига кўра, воқеа ортидан 2 ходим ишдан олинди.

Хоразмда 20 ёшли талаба пневмониядан вафот этди
3 декабр 2023, 15:56

Хоразмда 20 ёшли талаба пневмониядан вафот этди

Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали талабаси пневмониядан вафот этди. 20 ёшли йигитнинг касалликка чалинганига бир ҳафта бўлган. У шифокорлар ёрдамига қарамай, ўз уйида вафот этгани маълум қилинди.

Хоразмда аёл 3 нафар ёш болани ёқиб юбориш билан қўрқитди
20 ноябр 2023, 17:25

Хоразмда аёл 3 нафар ёш болани ёқиб юбориш билан қўрқитди

Тармоқларда аёл 3 нафар кичик ёшдаги болаларга уларни ва ўзини ёқиб юбориш билан таҳдид қилгани акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат алоҳида назоратига олинганини билдирди.

Хоразмда 2 дона қадимий билагузукнинг хорижга олиб чиқиб кетилиши олди олинди
10 ноябр 2023, 11:15

Хоразмда 2 дона қадимий билагузукнинг хорижга олиб чиқиб кетилиши олди олинди

Хоразмдаги «Шовот» чегара божхона постида XX аср бошларига тегишли бўлган 2 дона билагузукни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахслар тўхтатилди.

Қўшкўпир, Тупроққалъа ва Шовот туманларига янги ҳокимлар тайинланди
7 ноябр 2023, 14:17

Қўшкўпир, Тупроққалъа ва Шовот туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманига Шуҳрат Ахмедов, Тупроққалъа туманига Акмал Жималязов ва Шовот туманига Ойбек Холбоев ҳоким этиб тайинланди.

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаган мансабдорлар 3 йилга қамалди
3 ноябр 2023, 12:25

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаган мансабдорлар 3 йилга қамалди

Урганчдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлиб келган икки собиқ амалдорга суд ҳукми ўқилди. Хоразм вилояти адлия бошқармаси ва Янгиариқ тумани ФВБнинг собиқ бошлиқлари узил-кесил 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Хоразмда ўқувчиларни шоли ўримига жалб қилган фермер жаримага тортилди
19 октябр 2023, 15:33

Хоразмда ўқувчиларни шоли ўримига жалб қилган фермер жаримага тортилди

Қўшкўпир туманида 19-мактаб ўқувчиларини шоли ўримига жалб қилган фермер суд қарори билан 3,3 млн сўм жаримага тортилди. Аввалроқ болаларни мактаб директори мажбурий меҳнатга жалб қилгани айтилганди, бироқ ҳолат ўз тасдиғини топмаган.

Хоразмда мактаб ўқувчилари шоли ўримига жалб қилинди
3 октябр 2023, 09:48

Хоразмда мактаб ўқувчилари шоли ўримига жалб қилинди

Қўшкўпир туманида 19-мактаб ўқувчилари шоли ўримига жалб қилингани аниқланди. Болаларнинг айтишича, уларни далага мактаб директори юборган. Директор ва шоли эккан фермер эса туғишган ака-укалар бўлиши мумкин. Мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси ҳолат назоратга олинганини билдирди.

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаш бўйича собиқ амалдорларга қўйилган айбловлар ўзгаришсиз қолди
22 сентябрь 2023, 12:39

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаш бўйича собиқ амалдорларга қўйилган айбловлар ўзгаришсиз қолди

Август ойи охирида Урганч шаҳридаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг зўрланиши бўйича иш судга қайтарилди. Олий суд сайтидаги маълумотларга кўра, қўшимча тергов ўтказилганига қарамай, собиқ амалдорларга қўйилган айбловлар ўзгаришсиз қолди.

Хоразмга йил охиригача 100 та янги автобус келтирилади
13 август 2023, 14:24

Хоразмга йил охиригача 100 та янги автобус келтирилади

Хоразм вилоятига 2023 йил якунига қадар Хитойнинг Zhongtong компаниясидан 100 та йўловчи автобуси олиб келинади.

Урганчдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаганлик иши бўйича судланувчилар сони ортиши мумкин
19 июл 2023, 18:49

Урганчдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаганлик иши бўйича судланувчилар сони ортиши мумкин

Суд Хоразмдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлгани учун судланган собиқ амалдорларга қўзғатилган жиноий ишни қўшимча тергов ўтказиш учун прокурорга қайтарди. Судланувчиларга янги айбловлар қўйиш ва бошқа шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш режалаштирилган.

Хоразмда маст ҳолдаги Damas ҳайдовчиси ИИБ бошлиғини уриб юборди
26 июн 2023, 14:40

Хоразмда маст ҳолдаги Damas ҳайдовчиси ИИБ бошлиғини уриб юборди

Хивада маст ҳолдаги Damas ҳайдовчиси шаҳар ИИБ бошлиғини уриб юборди. Жабрланувчи оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.

Хоразмда ўқитувчи 3-синф ўқувчиларига шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 5 суткага қамалди
29 май 2023, 13:01

Хоразмда ўқитувчи 3-синф ўқувчиларига шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 5 суткага қамалди

Хонқа туманидаги мактабнинг 61 ёшли ўқитувчисига нисбатан 2 нафар 3-синф ўқувчисига шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Nemolchi.uz лойиҳаси ишни қайта квалификациялашни талаб қилиб, педагог ўз қилмиши учун тўлиқ жазоланишини сўради.

Хоразмда 47 дона буғу ва 3 дона жайрон шохлари ушлаб қолинди
21 апрель 2023, 11:35

Хоразмда 47 дона буғу ва 3 дона жайрон шохлари ушлаб қолинди

Урганч туманида божхоначилар Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил рўйхатига киритилган 47 дона буғу ва 3 дона жайрон шохларини олиб кетаётган шахсларни аниқлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг